Latest news

19:502024 йил ёзининг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Мавсум улар учун қандай ўтди?   0 19:22"Тоттенхэм" "Арсенал"ни майдон марказидан урилган гол эвазига ютди  0 18:59"Барселона" "Сеул"ни "хоккейча" ҳисобда мағлуб этди  6 18:42А Сериянинг икки гранди "Арсенал" аъзоси учун курашга қўшилди  0 18:14Марлен Чобанов легионерга айланди  0 17:55​"Андижон" легионер ҳимоячиси билан хайрлашди  2 17:32Исак "Реал Сосьедад" базасида шуғулланмоқда  2 17:04Аббос Файзуллаев: "ЦСКА туфайли Ўзбекистон термасида ўз ўрнимга эга бўлдим. Энди "Истанбул Башакшеҳир"га чемпионатда олдинга қадам ташлашида ёрдам бермоқчиман"  3 16:37ЦСКА ҳимоячиси: "Аббосга келажакда ўзи хоҳлаган лигада ўйнашини тилайман"  4 16:09Доннарумма АПЛ топ-клублари билан музокаралар олиб бормаяпти  2 15:41Нойер Тер Штеген билан боғлиқ вазият туфайли Германия терма жамоасига қайтишга тайёр  4 15:14Саудия Арабистони клублари Левандовскини сотиб олмоқчи  3 14:52"Андижон" янги легионерини Суперлига учун рўйхатдан ўтказа олмади  7 14:42Инсайд тасдиқланди: Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Тошкентда Қозоғистон билан беллашади  2 14:14Расман: Серж Орье Остон Ўруновнинг жамоадоши бўлди  3

Санъат Шихов: "Кейинги икки ўйинда ғолиб бўлсак гуруҳдан чиқамиз" News

Санъат Шихов: "Кейинги икки ўйинда ғолиб бўлсак гуруҳдан чиқамиз"

"Навбаҳор" клуби ПФЛ кубоги биринчи турида "Обод"га мағлуб бўлди.
Бу ўйиндан сўнг "лочинлар" ҳужумчиси Санъат Шихов ўз фикрларини билдирди.

- Аввало "Навбаҳор"га келишингиз ҳақида...
- Янги мавсумга тайёргарликни "Олмалиқ" сафида бошлагандим. Жамоадаги шароитлар жуда яхши эди, бир нечта ўртоқлик ўйинларида иштирок этдим. Бироқ ўзимга жамоа тўғри келмаслигини тушуниб у ерни ҳеч қандай низоларсиз дўстона тарзда тарк этдим.

Шундан сўнг, Бахтиёр Ашурматов билан гаплашдик. Кўпчилик йигитлар таниш бўлгани учун ҳам "Навбаҳор" жамоасини танладим. Худо хоҳласа бу йил ғалабаларга ўз хиссамни қўшишни истайман. Наманган халқини доим хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз", - дейди Санъат Шихов.

- Мураббийлар "Обод"га қарши ўйинда нима учун 8 нафар асосий футболчини майдонга туширишмади?
- Бу мураббийнинг қарори. Балки бошқа ёшроқ футболчиларни синовдан ўтказиб олишга қарор қилишгандир. Биз ўйнамаган тақдирда ҳам биринчи лига жамоасини мағлуб этишимиз керак эди. "Обод" ғалаба қозонишни кўпроқ истади шу боис уч очкога эга бўлди. Кейинги икки ўйинда ғолиб бўлсак гуруҳдан чиқамиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика