Latest news

19:00Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  22 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  7 18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 1:1 (матнли трансляция)  7 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  15 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15

Санъат Шарипов ЎФАда маслаҳатчи сифатида фаолият юритади News

Санъат Шарипов ЎФАда маслаҳатчи сифатида фаолият юритади

Санъат Шариповни юртимиздаги футбол мухлислари жуда яхши билишади.

Бу инсон бир неча йил давомида дастлаб агент сифатида фаолият юритиб, кўплаб ўзбекистонлик футболчиларни хориж клубларида тўп суриб, легионерга айланишларига ёрдам берган.
 
Бундан ташқари, Санъат Шариповни Жаҳон чемпионати, Европа чемпионати каби катта мусобақалардан тайёрлаган видерепортажлари ва мақолаларини ҳам футбол мухлислари томоша қилишган ҳамда ўқишган.
 
У 2003 йил Москвадаги Ломоносов номидаги Журналистика факультетини тамомлаган ҳамда 2016 йил Швейцариянинг Цюрих шаҳридаги Халқаро Ҳуқуқ факультетининг Халқаро Спорт йўналишида таълим олиб, уни муваффақиятли якунлаган. Шунингдек, 2016 йил Жанубий Африка Республикаси Футбол ассоциациясида футболни ривожлантириш бўлимида иш олиб борган.
 
Катта халқаро тажрибага эга бўлган футбол мутахассиси Санъат Шарипов эндиликда Ўзбекистон футбол ассоциациясида маслаҳатчи сифатида фаолият юритади.
 
У Европа футболидаги ютуқлар, бой тажриба ва футболчиларни тарбиялашда йўлга қўйилган тизим, маҳаллий футболчиларнинг хориж клублари билан шартнома имзолашда аҳамият қаратиши керак бўлган жиҳатлар каби кўплаб масалаларда ўзининг қимматли маслаҳатлари билан ўртоқлашиб боради.
 
“Ўзбекистон футбол ассоциациясида маслаҳатчи сифатида фаолият юритиш, умуман, ўзбек футболи ривожига ҳисса қўшиш мен учун катта шараф. Ўз билим ва тажрибамни юртимиз футболи равнақи йўлида сарфлашга тайёрман. Умид қиламанки, ЎФА раҳбарияти томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар тез орада ўз самарасини бериб, терма жамоаларимизни Олимпиада ва Жаҳон чемпионатларида кўриш насиб этади”, - дейди Санъат Шарипов.

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика