Latest news

19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  17 19:00Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  46 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  10 18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 2:1 (матнли трансляция)  8 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15

Самвел Бабаян: "Янги ўйин услубимиздан тез орада бутун осиё бохабар бўлади" News

Самвел Бабаян: "Янги ўйин услубимиздан тез орада бутун осиё бохабар бўлади"

Филиппин - Ўзбекистон (1:5) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида терма жамоамиз бош мураббийи Самвел Бабаян иштирок этди.


"Бугунги ўйин мухлисларга завқ баҳслашади деб ўйлайман. Томошабоп ўйин бўлди. Биз ўйинга тайёрлаган режа ва вазифаларимиз тўлиқ амалга оширдик. Ҳақли тарзда ғалабани қўлга киритдик. Биз жиддий рақибга қарши яхши тайёргарлик кўргандим. Филиппин анча яхши ва шаклланган жамоа. Биз уларни ўйинларини яхши ўрганган эдик. Филиппиннинг кучли ва кучсиз томонларини ўрганиб, бунга қарши жиддий ҳозирлик кўргандик. Ҳисоб йирик кўриниш олишини ҳеч ким олдиндан тахмин қилолмасди. Якуний натижа биз учун фантастик даражада бўлди десам янглишмайман.

Тезкор гол бизга руҳий жиҳатдан устунликни тақдим этди. Умуман ўйин тизгини тўлиқ бизнинг қўлимизда бўлди. Бироқ жамоамиз учинчи голдан сўнг ўйнашни тўхтатиб қўйди ва танаффусда бу борада футболчилар билан жиддий гаплашиб олдик. Бу менинг терма жамоадаги иккинчи расмий ўйиним. Биз ўйиндан-ўйинга кучайиб борамиз. Бизда доимо ғалаба қозонишни истайдиган, кучли иштиёқли янги жамоа тузилмоқда. Янги ўйин услуби устида иш олиб бормоқдамиз. Тез орада бу янги ўйин услубимиздан бутун осиё бохабар бўлади. Кейинги ўйинларда терма жамоамиз янада кучлироқ ўйнайди", - дейди Самвел Бабаян.

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика