Latest news

11:54Бруну Саудия ва Америка клублари таклифларини кўриб чиқади  0 10:48Рубен Аморим: "Менимча, биз ҳали тайёр эмасмиз"  0 10:22АS. "Реал" АПЛдан футболчи олиб келишни режа қилмоқда  3 09:53ПСЖ "Манчестер Сити"нинг илк таклифини қабул қилмади  2 09:25"Нефтчи" икки нафар бразилиялик билан шартнома имзолади  3 08:54EЧЛ гуруҳ босқичини ҳал қилган "Қайрат" қанча ишлаб олди?  6 08:26EЧЛнинг 32 та жамоаси маълум  5 07:53"Қайрат" бош мураббийи тарихий натижадан сўнг нималар деди?  0 07:40Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" — "Машъал" 3:1  1 07:32Ўзбекистон кубоги. Бугун яна иккита ярим финалчи аниқланади  6 02:06Биринчи лига. "Пахтакор-Фарм"дан 9:1, "ТерДУ"дан 8:1, пойтахт дербисида дуранг ва бошқа натижалар  0 02:05ЕЧЛ. "Буде Глимт" ва Кипр клуби лига босқичига йўлланмани қўлга киритди  0 01:56U21 биринчилиги. Пешқадам "Навбаҳор" йирик ҳисобда ютқазди, Андижонда голлар шоуси ва бошқа натижалар  0 01:01Камолиддин Тожиев: "Пахтакор ўз олдига доим олий мақсадни қўяди. Кубок ва Суперлигада охиргача курашамиз"  6 00:29Тарих яратилди! "Қайрат" пенальтилар сериясида "Селтик"ни мағлубиятга учратиб ЕЧЛ лига босқичига йўл олди!  43

Самвел Бабаян: "Хитой ҳозир футбол ривожланиш марказига айланган" News

Самвел Бабаян: "Хитой ҳозир футбол ривожланиш марказига айланган"

31 август куни Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш учрашувлари доирасида Хитой меҳмонига айланади.

"Эртанги ўйин икки жамоа учун жуда муҳим аҳамиятга эга, мамлакатимизда спорт, футбол ривожланиши учун жаҳон чемпионатида иштирок этиш орзуимизни амалга оширмоқчимиз. Мундиал учун жуда катта ишлар қилинди ва ватанимизга яхши кайфиятда қайтишга умид қиламиз. Хитой айни дамда дунё футболининг ривожланиш марказига айланган, Хитой футболда ислоҳотлар ўтказмоқда. Жамоамизда Хитой лигасида тўп тепадиган футболчиларимиз бор. Хитой футболининг ривожланиши мамлакат терма жамоасига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.

Хитойга қарши баҳсдан олдин бизда баъзи муаммолар бор. Шунга қарамасдан, Ўзбекистонга ижобий натижа билан қайтишга умид қиляпмиз.

Тошкентдаги баҳсдан сўнг Хитой терма жамоаси бош мураббийни ўзгартирди. Марчелло Липпини жуда ҳурмат қиламан. У келганидан сўнг, терма жамоада ижобий ўзгаришлар бўлди.

Ҳозир эртанги баҳс ҳақида бош қотиряпмиз, Хитой терма жамоасининг ўйинини жиддий ўрганиб чиқдик. Бу баҳснинг натижаси гуруҳдаги вазиятга таъсир кўрсатади.

Уханга келишдан олдин, бу ердаги об-ҳавони ўрганган эдим. Бироқ етиб келганимиздан сўнг ҳайрон бўлдим. Ҳаво жуда яхши. Эртага икки жамоа ҳам тезкор ўйин кўрсатишига ишонаман.

Хитой лигасидаги ўйнайдиган футболчиларимиз эртага майдонга тушадиганларни жамоадошларидан яхшироқ билади" - дейди Самвел Бабаян.


Матбуот-анжуманида Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сервер Жепаров ҳам иштирок этди.

"Жамоадаги муҳит жуда яхши, эртага биз учун жуда муҳим ўйин. Уйда бўладиган Жанубий Кореяга қарши баҳс ҳам катта аҳамиятга эга" - дейди Сервер Жепаров.

Rating: -87   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика