Latest news

00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  0 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  1 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  4 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  29 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  10 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  18 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  125 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1

Самвел Бабаян: "Тақвим жуда ҳам расво тузилган" News

Самвел Бабаян: "Тақвим жуда ҳам расво тузилган"

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган АГМК - "Локомотив" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Самвел Бабаян ўз фикрларини билдирди.

"Менимча ўйин қизиқарли ўтди, ҳеч кимни бефарқ қолдирмади. Вертикал футбол ўйнадик, ҳужумга ҳужум билан жавоб бердик. Бироз устунликка эга бўлдик. 1:0 ҳисобида олдинда бораётганимизда гол уриб ўйинга нуқта қўйишимиз керак эди. Афсуски ғалабани қўлдан чиқардик. Бугун мен йигитларимда характер кўрдим. Сабаби АГМК кубок финалидаги мағлубиятдан сўнг характер намойиш этишларини кутгандим. Натижа ва ўйин сифати борасида ўсишимиз керак. Ўйинлар давомида ҳисобда олдинда бориб якунда дуранг ўйнаяпмиз", - деб гап бошлади Самвел Бабаян.

- Жамоа 11 кун танаффусдан кейин биринчи бор ўйнади, энди яна тахминан 20 кун ўйнамайди. Футболчиларни тонусда ушлаб туриш қийин эмасми?

- Тақвим жуда ҳам расво (безобразно) тузилган. Бу ҳақда олдин гапирмаётгандим, баҳона бўлиб қолмаслиги учун. Савол берганингиз учун жавоб бераяпман. 11 кун ўйин амалиётисиз қолиш...жамоани қандай ушлаб турамиз. Чемпионат ўйинлари давом этаверса ва кубок ўйинлари мавсум охирига қолдирса маъқул бўлармиди. Назорат учрашувлари ўтказамиз, аммо барибир футболчиларни тонусда ушлаб туриш қийин кечади.

- Ўз вақтида сиз терма жамоада ишлагангизда Вадим Абрамов терма жамоа кўп йиғин ўтказаяпти деб айтарди. Энди эса ҳаммаси аксинча...

- Тўғриси унинг бу борадаги фикрларини ўқимаганман. Аммо мен терма жамоада ишлаганимда ПФЛ вакиллари билан бирга тақвим тузилаётганида клуб қизиқишларини ҳимоя қилардик. Шу боис узоқ танаффуслар бўлишини олдини олардик. Ҳозирги пайтда барчамиз терма жамоанинг муҳим ўйинлари бўлгани боис тушунишимиз керак.

- Иккинчи ўрин учун кураш ҳақида нима дея оласиз?

- Қизиқарли тарзда кечмоқда. Афсуски иккинчи даврани биз деярли барча ўйинларни сафарда ўтказаяпмиз. Бунда ҳам биринчи даврада нотўғри иш олиб борилган. Бизда яхши жамоа ва яхши футболчилар бор ҳамда якунда биз иккинчи ўринни оламиз деб ўйлайман.


Rating: -174   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика