Latest news

09:26«Верона»га қарши учрашувдан сўнг Шомуродов ўз фикрларини билдириб ўтди  1 08:58Улуғбек Бакаев: "Гол ўтказиб юборган вазиятимиз ва пенальти белгиланган вазият бўйича ҳам саволларим бор"  6 08:31Исломбек Исмоилов – истеъдодларга тўла жамоа билан мукаммал ишни бажаришга яқин: ОФК расмий саҳифаси Исломбек Исмоилов ҳақида катта мақола эълон қилди  5 08:03Sofascore. Жамоасига ғалаба тақдим этган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 07:37Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Андижонда ўйинлар бор  4 07:05U-17 Осиё кубоги. Бугун ФИНАЛ!  21 02:35Асрор Алиқулов: "Рақибда 65-70 дақиқалардан сўнг бўшлиқлар пайдо бўлишини кутгандик"  1 02:14Анвар Бердиев: "Ўйин битта голгача бўлди, уни эса "Машъал" урди"  3 02:00Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда аутсайдерлардан бирига мағлуб бўлди  7 01:38А Серия. Шомуродовнинг голи "Рома"га "Верона" устидан ғалабани тақдим этди  40 01:36"Насаф" "Жар"да "Бухоро"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 01:25Лига 1. ПСЖ яна ғалаба қозонди. Жамоа 29 ўйиндан буён мағлуб бўлмаяпти (+жадвал)   2 00:50Суперлига. "Пахтакор" йирик, "Насаф" ишончли, "Машъал" эса минимал ҳисобда ғалаба қозонди  0 00:10"Бавария" Бундеслиганинг охирги ўринларида бораётган жамоа устидан йирик ғалабани қўлга киритди  1 00:03Виталий Левченко: "Рақиб бизни мағлуб этгани йўқ, биз ўзимиз ўйинни ютқазиб қўйдик..."  16

Самвел Бабаян: "Тан олиш керак, "Бунёдкор" ҳам бугун яхши ўйнади" News

Самвел Бабаян: "Тан олиш керак, "Бунёдкор" ҳам бугун яхши ўйнади"

"Навбаҳор" бош мураббийи Самвел Бабаян "Бунёдкор"га қарши кечган учрашувдан сўнг фикрларини билдирди.

- Афсуски, бугун мағлуб бўлдик. Йигитларга айтарли эътирозлар йўқ, иккита қўпол хато ўйин натижасига таъсир қилди. Ўша-ўша муаммо - вазиятлар яратаяпмиз, аммо улардан фойдалана олмаяпмиз. Агар сен гол урмасанг ғалаба қозониш қийин. Олдимизда нима қолд? 6 та ўйин, уларга янада яхшироқ тайёрланиш ва юқори савияда иштирок этишимиз керак. 

- Биринчи таймнинг ўзида учта ўзгариш қилдиз ва бирданига ўйин тизгини "Навбаҳор" томонига ўтиб кетди. Асосий таркиб танлашда хато қилдим деб ҳисоблайсизми? 

- Йўқ хато қилмадим, чунки захирадан тушганларнинг барчасида жароҳат бор эди ва мен катта таваккал қилдим. Улар асосий таркиб футболчилари эди. Натижа бизни қониқтирмаётгани учун бунга мажбур бўлдим. Собиржонов жароҳатини янгилаб олди ва ҳатто ўйин охиригача ўйнай олмади. Марушич ва Болтабоев эса баҳс охирида қандай югурганини менимча фақат мен кўрдим, мухлислар бунга эътибор қилишмади. 

- "Олимпик" билан ўйинда ҳам "Бунёдкор" жуда ҳам ёпиқ ўйнаганди. Бугун ҳам Бошковичдан шундай тактика кутганмидиз? 

- Биз рақиб тактикасига мослашмаймиз. Рақибнинг сўнгги назорат учрашувини кўрдим ва ўшанда ҳам 4 ҳимоячи билан ўйнаганди. Шу боис биз учун янгилик бўлмади. Биринчи голда шунчаки консентрацияни йўқотдик ва рақиб жазолади. Тан олиш керак "Бунёдкор" ҳам бугун яхши ўйнади. 

- Сиз доим фаворит жамоаларда ишлагансиз. Бу сизга қўшимча босим берадими? 

- Тўғри доим ўз олдимга юқори мақсадлар қўяман. Аммо ҳамма футболчи ҳам бундай босимда ўйнай оладими деган савол бор. Айниқса Наманганда. Мен бунданда кучли босим остида ишлаганман, бу янгилик эмас. Ғалабани ҳаддан ташқари истаган футболчилар босимда қолишади. 

- Бугунги мағлубиятга асосий сабаб? 

- Ўйинда иккита қўпол хато қилдик. Бундан ташқари "Бунёдкор" футболчилари яхши ўйнади. 

- Козак билан Кримец бу йил майдонга тушадими? 

- Козак яқинда жароҳатдан қутилди. Кримец ҳали тикланиш жараёнини бошдан кечирмоқда. 

- Марушич охирги ўйинларда захирадан майдонга тушмоқда. Унинг ўйинида пасайиш бўлдими? 

- Ўтган ўйинда тактик қарор эди, бугун эса жароҳати борлиги учун захирада қолдирдим. У бизнинг асосий ҳужумчимиз. 

- Охирги пайтларда жамоада жароҳат олган футболчилар кўпайиб кетди. Бу ротация йўқлиги билан боғлиқми? 

- Ротация асосланган бўлиши керак. Шунчаки кимгадир ёқиш учун ротация қилиш тўғри эмас. Биринчи даврада Собиржонов захира ўйинчиси эди, ҳозир эса асосий таркиб футболчиси. Ротация бор, аммо катта эмас.



Rating: -69   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика