Latest news

15:18"Ливерпуль" — "Эвертон". Мерсисайд дербиси учун таркиблар маълум  0 14:51Футзал. Ўзбекистоннинг Фаластинга қарши ўйин учун таркиби маълум  1 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  28 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  10 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  3 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  12 10:20Неймар яна жароҳат олди  6 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  2 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  11 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  1

Самвел Бабаян: "Тактикамиз оддий: 10 футболчи ҳужумда, 10 футболчи ҳимояда" News

Самвел Бабаян: "Тактикамиз оддий: 10 футболчи ҳужумда, 10 футболчи ҳимояда"

Ўзбекистон ва Хитой учрашувидан олдинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Самвел Бабаян иштирок этди.
Унга Сервер Жепаров ҳамроҳлик қилди.

- Эртага муҳим ўйин бўлади. Хитойни етарли даражада ўрганиб чиқдик. Таркибида ажойиб футболчиларга эга жамоа. Хитой Суперлигасида ҳам юлдузлар ўйнамоқда ва чемпионати ҳам анча кучайиб бормоқда. Бу ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. Эртага энг яхши ўйинимизни кўрсатиб ғалаба қозонишга уринамиз, - дейди Бабаян.

- Барчага салом нафақат биз учун бутун халқимиз учун муҳим кун. Умид қиламанки яхши кайфиятда ўйин ўтказиб мухлисларимизни хурсанд қиламиз, - дейди Жепаров.



- Сергеев, Рашидов ва Тўхтахўжаевнинг ўйини анча пасайиб бормоқда. Сиз доим 23 нафар футболчини Ўзбекистоннинг энг яхши футболчилари деб атайсиз. Наҳот уларнинг ўрнига бошқа ўйинчиларни жалб қилишнинг имкони йўқ?

- Учала футболчи ҳам ўз ишининг устаси. Улар терма жамоада ўйнашга ҳақли эканликларини исботлаб бўлишган. Уларда хато ва камчиликлар бўлаётгани рост, лекин бу билан уларнинг олдинги қилган ишларини унутиш тўғри эмас. Ёш футболчилар матбуотдаги танқидларни ўқишади, бу эса уларга ёмон таъсир қилади.

- Машғулотлар қандай олиб борилмоқда? Янгиликлар қўлланилмоқдами?

- Терма жамоада ҳар доим ҳам янги нарсаларни ўргатиб бўлмайди. Сабаби терма жамоалар учун жуда кам вақт ажратилади. Биласизми, дастлабки учта ўйинда биз тўлиқ оптимал таркибда ўйнай олмадик. Агар энг кучлиларни тушира олганимизда ҳақиқий кучимизни кўрардинглар. Ҳар сафар кимдадир қандайдир муаммо пайдо бўлаверди.



- Хитой терма жамоаси аъзолари жуда тезкор. Ҳимояда уларга қарши қийин бўлмайдими? Мени айнан ўнг қанот ҳимоямиз ташвишга солмоқда, Тўхтахўжаевнинг ўрнида Даврон Ҳошимовни синаб кўришни иложи йўқми?
- Биз Хитойнинг ўйин услубини ўрганиб чиқдик. Таркиб борасида эртага якуний қарорни чиқарамиз. Тўхтахўжаев жуда тажрибали футболчи, унда хатолар бўлди. Лекин асосий таркибда ўйнашга ҳақли эканини кўрсатди. Тўғри улар тезкор футбол ўйнашади, бизнинг тактика оддий 10 футболчи ҳужумда, 10 футбочли ҳимояда...

Хитойлик журналист саволи:
- Дастлабки учта турдан сўнг жамоа учинчи ўринда бормоқда. Бу дегани эртага ғалаба қозонишга мажбурмисизлар?
- Бизнинг ҳар бир ўйиндаги мақсадимиз битта: Ғалаба қозониш. Эртага ҳам бу мақсадимиз ўзгармайди. Бу босқичдаги ҳар бир жамоа ғалаба учун майдонга тушишади.

Хитойлик журналист саволи: - 2015 йилги Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ўйинни кўрдик. Хитойда янги бош мураббий келди. Бу билан ўйин услуби қанчалик ўзгарди?
- Таркибда ўзгаришлар бўлган, лекин асосий футболчилар ҳамон ўйнашмоқда. Хитой охирги 4та ўйинда янги бош мураббий қўл остида ўйнамоқда. Жамоа фалсафаси ўзгармаган.

Хитойлик журналист саволи: - Хитой терма жамоасининг асосий кучи нимада?
- Тезкор, яхши ташкил этилган, техник томонлама кучли футболчиларга эга. Жуда агрессив футбол кўрсатишади.


Нарзулла Сайдуллаев
Rating: -180   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика