Latest news

10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  0 10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  0 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  3 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  3 08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  11 08:27Файзуллаев ва Шомуродов рамзий терма жамоадан жой олишди  6 07:58Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлади  6 07:35Sofascore. Супер ўйин кўрсатган Файзуллаев ва Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  9 02:01Италия Суперкубоги. Нереснинг дубли "Наполи"га соврин олиб берди  2 01:27Элит ОЧЛ. Ҳамробеков жамоаси сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, "Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" меҳмонда зафар қучишди  1 01:05"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"  19 00:26Ироқ. Шерзод Темировнинг голи "Эрбил"ни мағлубиятдан қутқариб қолди, у 8 та баҳсда 8 та гол урди  6 00:00"Бунёдкор" уч футболчи билан шартномани узайтирди  0 23:41Расман: "Барселона" ва ПСЖ собиқ юлдузи 32 ёшида фаолиятини якунлади  2 23:13Рақиб қизил олса, "Ливерпул"га қийинроқ, "Эвертон"нинг кучи ҳам, заиф нуқтаси ҳам Грилиш. Топ чемпионатлар учрашувларидаги ўзига хос тактика ҳақида  4

Самвел Бабаян: "Рақибни ҳурмат қиламиз ва ғалаба учун майдонга чиқамиз" News

Самвел Бабаян: "Рақибни ҳурмат қиламиз ва ғалаба учун майдонга чиқамиз"

Чемпионлар лигасининг 2-туридаги "Шабаб" ва "Пахтакор" жамоалари ўйинидан олдин матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда дастлаб жамоамиз бош мураббийи Самвел Бабаян ва футболчи Акбар Исматуллаев иштирок этди.

Самвел Бабаян: - Ушбу учрашув қийин ва кескин кечиши аниқ. "Шабаб" Саудиянинг энг етакчи жамоаларидан бири. Клуб катта тарихга эга ҳамда кўплаб совринлар эгасига айланган. Ушбу жамоа билан 2010 йил Чемпионлар лигасида тўқнаш келганмиз, ўзаро баҳслар тажрибаси бор. Рақибни имкон қадар ўрганиб чиқдик. Эртага яхши ўйин намойиш этиб, ғалаба қозонишни истаймиз. Жамоамиз олдига барча мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиш вазифаси қўйилган. Шу сабабли "Шабаб"ни кучли клуб сифатида ҳурмат қиламиз, лекин майдонда ўзимизнинг вазифани бажаришга интиламиз.

Каримовнинг йўқлиги бизга катта таъсир ўтказмайди деб ўйлайман. "Нафт" билан беллашувда ҳам иккинчи бўлимда Шерзодсиз ҳаракат қилдик. Дуранг қайд этилиб турган вазиятда ғалабани қўлга киритишга футболчиларда куч ва характер топилди. Жамоа шундай ҳолатларга тайёр туриши керак. Унинг ўрнини босиши мумкин бўлган футболчиларга эгамиз.

Бизда расмий ўйинлар амалиёти етишмаслиги бўлиши мумкин, лекин ўйинчиларнинг фаол ҳаракатлари эвазига буни енгиб ўта оламиз.

Акбар Исматуллаев: - Эртанги рақибимиз кучли жамоа. Таркибида бир қатор юқори савияда ўйнайдиган футболчиларга эга. Биз ҳам жамоа сифатида яхши шаклланиб боряпмиз ва эртага буни кўрсатишга уринамиз.

Мезбонлардан эса бош мураббий Жейми Пачеко ва дарвозабон Волид Абдуллоҳ анжуманда қатнашди.

Жейми Пачеко: - Эртага бизни муҳим ўйин кутиб турибди. Чемпионат ва Чемпионлар лигасидаги ҳар бир ўйиннинг аҳамияти юқори. Биз лигага ҳам катта эътибор берамиз, Саудиянинг баъзи клублари эса ички чемпионатни афзал кўришмоқда. Шанба куни чемпионат ўйинида майдонга тушдик, шу сабабли таркибда ўзгаришлар қилишим мумкин. Асосий таркибда ўйнашга тайёр футболчилар етарлича. Наиф Ҳазази эртага асосий таркибда ўйнайди. Унинг ҳолати майдонга туширишга имконият беради.

"Пахтакор" билан  учрашувда рақибга мосланган тактик услубда ҳаракат қиламиз. Бунинг учун биз рақибни ўрганиб чиқиб, футболчиларга қандай йўл тутиш кераклиги тўғрисида маълумот берамиз.

Волид Абдуллоҳ: - "Пахтакор" Чемпионлар лигасидаги тажрибали клублардан бири. Бу жамоа кўп марта Саудия Арабистони клубларига қарши майдонга тушган. Учрашув қизиқ кечиши аниқ. Биз чиройли футбол намойиш этиб, уч очкога эга бўлишни истаймиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика