Latest news

01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  23 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  2 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  6 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  78 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  11 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  21 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  4 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1

Самвел Бабаян: “Рақибдан кучлироқ эдик” News

Самвел Бабаян: “Рақибдан кучлироқ эдик”

“Пахтакор” – “Насаф” ўйинидан кейин “шерлар” бош менежери Самвел Бабаян ўз фикрларини билдириб ўтди.
Ўйлашимча, “Пахтакор”нинг ҳар бири ўйини каби бугунгиси ҳам мухлисларга завқ бағишлади. Муҳим ўйинда керакли очколарни қўлга киритдик. Бугун биз рақибга нисбатан кучлироқ ўйнадик ва ҳақли равишда ғалабага эришдик деб ўйлайман. Иккинчи бўлимда ҳисобдан келиб чиқиб ўйнадик. Гол ўтказиб юбормаслигимиз муҳим эди. Шогирдларим кўрсатмаларни тўғри амалга оширишди. Тўғри, баъзи вазиятларда камчиликлар кузатилди. Лекин ҳеч бир ўйин идеал бўлмайди. Учрашувдан кейин видео орқали учинчи гол киритилган вазиятни кўрдик. Бу “тоза” гол эканлигини исботланди. Аммо ҳакамлар ҳам одам, улар ҳам адашиши мумкин.

-Бугун киритилган голлардан сўнг “Пахтакор” ҳимоявий ўйин кўрсатди. Жамоа “Локомотив”га қарши ҳужумкор ўйнайдими?
- “Пахтакор” ҳар доим ғалаба учун майдонга тушади. Ҳар қандай вазиятда бизлар учун ютуқ  муҳим. Бизнинг жамоа дуранг учун ўйнамайди. Ҳар бир жамоа киритган голлардан сўнг ҳимояда ўйнаши табиий ҳолат. “Ювентус”, “Барселона” каби жамоалар ҳам ютаётган пайтда ҳимояда ўйнашини кўрганмиз. Бу футбол. Ҳеч бир жамоа бутун беллашув давомида фақат ҳужум уюштириши иложсиз.  Биз дарвозамиз олдида “автобус” ўрнатган ҳолда ўйнамаймиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика