Latest news

11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  1 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  6 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  5 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  9 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  3 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" ва "Палмейрас" ўртасидаги баҳс якунланди  17 07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  3 07:15Дориевнинг дубли "Сўғдиёна"га "Қўқон-1912" устидан ғалаба тақдим этди, "Сурхон" - "Бухоро" баҳсида эса мухлислар гол кўришмади  1 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди!  40 01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  2 01:23"Комо" 19 ёшли ҳужумчи учун 14 миллион тўлади  0 00:57Расман: "Ювентус" "Лилль" тарихидаги энг яхши тўпурар билан шартнома имзолади  4 00:40"Манчестер Юнайтед"да 10-рақамнинг эгаси аниқ. У Рэшфорд эмас  2

Самвел Бабаян: "Қизил карточка Филиппинга ёрдам берди" News

Самвел Бабаян: "Қизил карточка Филиппинга ёрдам берди"

Ўзбекистон - Филиппин учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида Самвел Бабаян қатнашди.
"Қийин ўйин бўлди. Кеча рақиб яхши ташкил этилган жамоа экани айтгандим. Мураббийнинг ҳам қўли кўриниб турибди. Бугун 5-6та ўйинга етадиган хавфли вазият ярата олдик. Кўпчилик мутахассислар Филиппин терма жамоасини Малайзияга тенглаштиришганди. Бундан ҳайрон қолгандим. Рақиб посбони Англияда ўйнайди, у "Челси" мактабини тугатган. Қизил карточка Филиппинга қўл келди, улар бутун жамоа билан ҳимояда ўйнади. Бугун ғалаба қозондик ва гуруҳ пешқадами бўлиб олдик. Бу энг муҳими", - дейди Бабаян.

- Аҳмедов ва Соҳибов ўйиннинг бошидан охиригача таянч ярим ҳимоячиси сифатида ўйнашди. Рақиб тезкор қарши ҳужумларга кўп ўтишди.

- Баҳрайнга қарши ўйинда таркибда ўзгаришлар бўладими?

- Агар ўша баҳсдан олдин кейинги босқич масаласини ҳал қилсак ўзгаришлар бўлади. Сўнгги тургача курашамиз.

- Жепаров майдонни тарк этгач бурчак тўплари сифати анча кўтарилганини сездингизми?

- Сервер Осиёнинг икки карра энг яхши футболчиси бўлган. Унинг чап оёғи жуда кучли. Бироқ баъзида омадсиз ҳолатлар бўлиб туради.

- Футболчилар кўпроқ Одил Аҳмедов орқали ўйнашди. Шундайми?
- Одил Осиёнинг энг кучли ярим ҳимоячиларидан бири. У бугун таянч ярим ҳимоясида ўйнади. Аҳмедов жамоамизнинг етакчиси. 
 
- Бугун ўнлаб вазиятлардан фойдала олмасликни қандай изоҳлайсиз?

- Сабаби бу футбол! Кеча кўпчилик 7:0 ютасизми ёки чиройли ўйин кўрсатасизми деганди. Мен асосийси ғалаба дегандим, бунга эришдик. Худога шукур. Филиппинга паст назар билан қараш керак эмас. Рақиб сафида деярли маҳаллий футболчилар йўқ, барчаси хорижда таҳсил олган. Рақиб посбони Англия қуйи дивизионида ўйнайди. Агар бугунги баҳсни кўришганида премьер лига клублари ўз сафларига қўшиб олишлар мумкин эди.

- Гейнрихга алоҳида раҳмат айтмоқчимасмисиз?

- Саша ажойиб ўйинчи. У узоқ вақт терма жамоага чақирилмаганди. Лекин фақат битта ўйинчини эмас бутун жамоага раҳмат айтмоқчиман. 29 март куни Баҳрайнга қарши баҳсда келиб бизни қўллаб туришларини сўраб қоламан. Бугун стадионга келган, стадионга кира олмай қолган ва тв орқали бизни қўллаб турган мухлисларга раҳмат айтаман.

Нарзулла Сайдуллаев




Rating: +29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика