Latest news

18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  1 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  2 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  2 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  4 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  4 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1 15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  5 14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  4 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  11 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  2 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  6

Самвел Бабаян: "Пахтакор" пешқадам - мухлисларимиз бундан хурсандлар" News

Самвел Бабаян: "Пахтакор" пешқадам - мухлисларимиз бундан хурсандлар"

"Пахтакор" - "Олмалиқ" учрашувидан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Самвел Бабаян қатнашди.
"Биз бугун муҳим ғалабага эришдик. Бундан хурсандман ва Яратганга шукур айтаман. Рақибни ҳурмат қилган ҳолда айтишим мумкинки, бизда кўплаб вазиятлар бўлди. Улардан фойдаланишда оқсадик. Меҳмонларда эса биргина жуда яхши имконият юзага келди. Ҳисоб йирикроқ кўриниш олиши мумкин эди. Ўз навбатида “Олмалиқ”нинг яхши ҳаракат қилганини эътироф этмоқчиман. Уларда юқори савиядаги мураббийлар штаби ва футболчилар бор.

Ҳимояда яхши ўйнадик. Ўйин охирида эса фойдалана олмаган вазиятлар туфайли дарвозамиз олдида кескин ҳолат содир этилганига гувоҳ бўлдик. Ҳали баҳорги футболдан тўлиқ қутула олганимиз йўқ. Ҳали ишлашимиз керак. Ўйинлар ўтиб бориши билан янада юқори формага кириб борамиз. Машғулотларда камчиликлар устида ишлашимиз лозим.

Ҳакимов бугун ўзига юклатилган вазифани яхши уддалади. Унда катта футболга ўтишди ва руҳий тарафдан баъзи муаммолар бор эди. Менга ишонинг, жамоамизда техник имконият бўйича унга етадиган ҳужумчи йўқ. У ҳали ўзини кўрсатиши ва юқори савияда ўйнашига ишонаман. Унга бугун озгина совуққонлик етишмади. Гол урганда ўйин қаҳрамонига айланарди.

Терма жамоага таклиф қилишлари борасида ҳеч нарса гапирмоқчи эмасман. Ҳозир Ўзбекистон терма жамоасида жуда малакали мутахассис бошқармоқда. Келинглар уни қўллаб қувватлайлик, термамизга омад тилайлик. У Ўзбекистон футболи учун жуда катта иш қилган. 

Ўтган ойда мени ОАВ вакиллари энг яхши мураббий деб топишди. Искандеров эса энг яхши футболчига айланди. Бундан жуда хурсандман. Бундан кейин ҳам ўзимга билдирилган ишончни оқлашга ҳаракат қиламан.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика