Самвел Бабаян "Пахтакор" билан ўйиндаги мағлубиятдан сўнг: "Дуранг адолатдан бўларди"
01 apr 2022 21:27
News
Самвел Бабаян "Пахтакор" билан ўйиндаги мағлубиятдан сўнг: "Дуранг адолатдан бўларди"
"Бу биринчи давранинг марказий ўйинларидан бири эди. Ўйин ва натижа ҳақида гапирсам - агар дуранг бўлганида адолатдан бўларди. Биз ҳужумда ўйнамадик. Яхши вазиятлар бўлганди. Афсуски, ҳужумларимиз ўхшамади.
- Голдан кейин нима учундир "Навбаҳор" олдинга бориш ўрнига, ўйинни ташлаб юборгандек кўринди.
- Бундай бўлмади. Биз вазият яратиб, олдинга боришга уриндик. Барча охиригача ҳаракат қилди.

- Мазмунли, жанговар ўйин кўрдик. Интизомни ушлаб турдингиз. Лекин, нима учун бу ўйин охиригача бўлмади?
- Таянч зонасида қўпол хато бўлди. Ўйин даражасига келадиган бўлсак, бу ОЧЛ даражасидаги баҳс бўлди. "Навбаҳор"да ҳозир жамоа янги. 60-70 фоизга янгиланган. Ўйиндан-ўйингача максимал равишда кучаямиз.
- Ўйиндаги алмаштиришларингиз мағлубиятга таъсир қилди деб ўйлайсизми?
- Йўқ. Бунга жароҳат ҳам сабаб эди. Азим Аҳмедовда жароҳат бор эди. Григалашвилида эса алмаштириш вақти келганди.

- "Навбаҳор" ўйин давомида аниқ ҳужум қилгани йўқ. Лекин жамоа таркиб жиҳатдан яхши. Балки яхшироқ ҳужум бўлганида ғалаба бўларди?
- Биз бугун ўз салоҳиятимизни кўрсата олмадик. Хатолар бўлди. Ҳали буни таҳлил қилиб чиқамиз. Балки ҳаддан зиёд ғалаба қозонишни истаб юборгандирмиз.
- Ўткир Юсуповнинг ўйиндан кейинги ҳаракатларига қандай баҳо берасиз? Бу тўғрими?
- Бу вазиятни ҳали кўрмадим.
Азиз Тўхтамуродов ёзиб олди
Фото: Толибжон Қосимов
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Comments