Latest news

20:25Opta "Арсенал" АПЛни қўлга киритиш эҳтимоллиги ҳисоблаб чиқди  0 20:05U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Ливан U-23 - 3:1 (матнли трансляция)  41 19:52ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  1 19:44"Локомотив" икки иқтидор билан шартномани узайтирди: Улар 2029 йилгача "темирйўлчи" бўлиб қолишади  1 18:59Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон жой олган гуруҳда Жанубий Корея ва Эрон муроса кўчасини танлади  4 18:49"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  3 18:30Испания Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди  1 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  2 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  9 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  2 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  2 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   19 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  6

Самвел Бабаян: "Ўзимизга бўлган ишонч сўниб бормоқда. Тез орада жамоадаги келажагим бўйича раҳбарият билан учрашамиз" News

Самвел Бабаян: "Ўзимизга бўлган ишонч сўниб бормоқда. Тез орада жамоадаги келажагим бўйича раҳбарият билан учрашамиз"

Суперлига 13-туридан ўрин олган "Андижон" - "Навбаҳор" (3:0) учрашувидан сўнг "лочинлар" бош мураббийи Самвел Бабаян матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Ушбу вазиятда сўзлар топиш жуда қийин. Бугунги мағлубиятимизни оқлаб бўлмайди. Мухлислардан натижа ва сўнгги ўйинлардаги мазмунсиз футбол учун узр сўраймиз. Вазиятларни кўкка совуришда давом этяпмиз. Ўзимизга бўлган ишонч ҳам сўниб бормоқда. Бу бизга ортиқча босим юқлаяпти. Футболдаги энг қийин вазифа рақиб дарвозасига йўл топиш. Пенальтини ҳам голга айлантира олмаяпмиз. Бугунги учрашувга айрим бир сабабли туфайли тўлиқ тайёргарлик кўра олмадик. Биринчи бўлимда вазиятлар яратдик, аммо гол ура олмадик. Рақибимиз эса қарши ҳужумда бизни жазолади. Биринчи давра энди якунланмоқда ва ушбу вазиятни ўнглаш учун вақт етарлича. Ҳали натижага эришиш учун вақт бор. Ушбу масалани яқин орада раҳбарият билан келишиб оламиз. Менинг жамоадаги келажагим ва клубнинг режалари ҳақида бир тўхтамга келамиз.

- "Навбаҳор"дан бундай йирик мағлубиятни ҳеч ким кутмаган эди. Сўнгги учрашувларда жамоангиз гол ура олмаяпти. Жамоадаги ички муҳит яхшими? Футболчилар, мураббийлар ва раҳбарият ўртасидаги алоқалар қандай?

- Натижа ёмонлашган пайтларда айрим бир шахслар менга шунча маблағ тўланмадику дея эслаб қолишади. Мен ишонч билан айта оламанки, клуб ҳеч кимдан қарздор эмас ва барча ваъдаларини бажариб келмоқда. Жамоада ички муҳит жуда яхши. Раҳбарият билан ҳам икки кун аввал учрашдик. Улар бизга тўлиқ ишонишмоқда. Биз психологик муаммо деб кўп гапирдик, лекин аслида ушбу муаммоларнинг илдизи ўйинчиларнинг даражасига боғлиқ. Яна бир бор такрорлайман, футболдаги энг қийин вазифа - гол уриш. Биринчи бўлимда иккита яққол вазиятга эга бўлдик. Никабадзе ўша вазиятлардан фойдаланиши керак эди. Нега Никабадзе ўйнамаяпти деган гап сўзлар кўп бўлди. Ушбу футболчи катта ўсишга эришди, аммо бу биз учун етарлича эмас. У бугун ёмон ўйнамади, бироқ якуний паллада хатога йўл қўйди. Ёш футболчи Иминжоновни ҳам майдонга туширдик. У ҳам ўз имкониятига эга бўлди. "Навбаҳор" жамоасида барчаси яхши. Фақатгина гол ура олмаяпмиз холос.

- "Навбаҳор" жамоаси бразилиялик ҳужумчи билан келишувга эришди деган гапларни эшитдик. Ушбу гап сўзлар қанчалик рост?

- Селекция бўйича иш олиб бормоқдамиз. Олдиндан бир нима дейиш нотўғри. Бразилиялик футболчи билан мулоқотда бўлмадик.

- "Навбаҳор" мавсумдаги дастлабки мағлубиятини қабул қилиб олди. Бугунги йирик мағлубиятга изоҳ бериб ўтсангиз? Бугунги мағлубиятга сиз таъкидлаб ўтган муаммолар сабаб бўлдими ёки бугун сиз тушунтириб бера олмайдиган ҳодисалар рўй бердими?

- Еттита учрашувда дуранг қайд этгандан кўра, бир маротаба мағлуб бўлган яхши менинг фикримча. Очиғини айтсам, биз статистика бўйича барча жамоалардан олдиндамиз. Биз энг муҳим вазифани бажара олмаяпмиз. Энг муҳими гол уриш. Чемпионат аввалида энг кўп гол урган жамоа эдик. Сўнгги ўйинларда эса пенальтидан ҳам фойдалана олмаяпмиз. Рақибларнинг барча зарбаси эса голга айланди. Бугун рақиб аутдан гол уриб кетди. Ушбу қийин паллани яшаб ўтишимиз керак. Муаммоларга ечим топиш асосий вазифамиз. Кадрлар алмашинуви муаммоларга ечим бўлади деб ўйлайман. Мен жамоада бўламанми ёки бошқа мураббий, таркибга юқори даражали футболчилар керак. "Навбаҳор" ўз олдига катта мақсадлар қўйдими, катта номлар билан ҳаракат қилиши керак. Ҳужумдаги бир нафар ўйинчимиз сўнгги уч йилда бор йўғи битта гол урган.

Rating: -44   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика