Latest news

16:18"Футбол олами". "Пахтакор" "Андижон"ни тор-мор этди, "Нефтчи"да йирик ҳисобдаги ғалаба, "Навбаҳор"да жанговар дуранг  0 16:08Туркманистон терма жамоаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  3 15:50Манба: Ўзбекистон МТЖ янги бош мураббийи масаласи тез орада ҳал бўлади  33 15:30"Реал" "Олтин тўп"га даъвогар футболчини сотиб олиши мумкин  1 15:05Бекзод Маматқулов: "2026 йилдан барча футзал клублари алоҳида юридик ташкилотга айланади. Энди футбол клубларига оғирлиги тушмайди. Роналдиньо билан келишиб олгандик, лекин..."   2 14:36"Ливерпуль" билан ўйин олдидан "Арсенал" мухлислари учун нохуш хабар  2 14:16Ўзбекистон Кубогида қайси жамоа ғолиб чиқади? Сунъий интеллект жавоб берди  11 13:49Расман: CAFA мусобақаси тақвими тақдим этилди  11 13:02Артета АПЛ юлдузининг "Арсенал"га ўтишида асосий сабабчи бўлган  3 12:35АПЛ клуби янги стадионга кўчиб ўтди  6 12:11Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг U-23 Осиё Кубоги саралаши учун таркиби маълум  12 11:42"Реал" диктатор туфайли янги футболчисининг исмидан воз кечди  11 11:20Ўзбекистон U-17 нега саралашда ўйнамайди?  5 10:43Кэрни Чуквуэмеки фаолиятини Бундеслигада давом эттиради  1 10:15"Тоттенхэм" "Ман Сити" футболчисини қўлга киритиш учун нархни кўтарди  0

Самвел Бабаян Ўзбекистон термасининг БААдаги йиғини учун таркибни эълон қилди News

Самвел Бабаян Ўзбекистон термасининг БААдаги йиғини учун таркибни эълон қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 учинчи саралаш босқичи иккинчи даврасига тайёргарлик кўриш мақсадида 21–24 январь кунлари БААда қисқа муддатли йиғин ўтказади.

Самвел Бабаян шогирдлари йиғин доирасида 22 январь куни Дания U-23 термасига қарши, 23 январь куни эса Грузия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинларини ўтказади.

Терма жамоа бош мураббийи БААдаги йиғинга қуйидаги футболчиларни жалб қилди.

Дарвозабонлар: Александр Лобанов (“Пахтакор”), Муроджон Зуҳуров (“Бунёдкор”), Игнатий Нестеров (“Локомотив”).

Ҳимоячилар: Станислав Андреев (“Пахтакор”), Александр Мерзляков (“Бухоро”), Азим Аҳмедов (“Пахтакор”), Рустам Ашурматов (“Бунёдкор”), Бобур Йўлдошев (“Локомотив”), Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”), Шуҳрат Муҳаммадиев (“Локомотив”), Даврон Ҳошимов (“Пахтакор”).

Ярим ҳимоячилар: Элдор Шомуродов (“Бунёдкор”), Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор”), Отабек Шукуров (“Бунёдкор”), Саламат Қуттибоев (“Бухоро”), Жавоҳир Соҳибов (“Пахтакор”), Сардор Мирзаев (“Локомотив”), Сервер Жепаров (“Локомотив”), Марат Бикмаев (“Локомотив”), Жамшид Искандеров (“Пахтакор”).

Ҳужумчилар: Темурхўжа Абдухолиқов (“Локомотив”), Шоҳруз Норхонов (“Обод”), Игорь Сергеев (“Пахтакор”).

“Насаф” жамоаси ОЧЛ–2017 ўтиш босқичида Баҳрайннинг “Ал-Ҳидд” клубига қарши 31 январь куни баҳс олиб бориши ва унга тайёргарлик кўриши сабабли қаршиликлар таркибидан йиғинга футболчилар жалб этилмади.

Бўлажак йиғин ФИФА кунларига тўғри келмаганлиги учун легионер футболчилар БААдаги ўқув-машғулотларига таклиф этилмади.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 12 февраль куни Туркиянинг Анталия шаҳридаги ўқув-машғулотларида Арманистон терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ–2018 турнирига саралаш босчиқи “А” гуруҳи 5-туридан кейин 9 очко билан учинчи ўринда бормоқда. Эрон 11 очко билан биринчи, Жанубий Корея 10 очко билан иккинчи поғонада бормоқда. 

Терма жамоа ЖЧ–2018 турнирига саралаш босчиқи навбатдаги — 6-турини 23 март куни Сурияга қарши сафарда ўтказади.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика