Latest news

23:43Франция чемпионати аутсайдерида мураббий истеъфога чиқарилди  0 23:16Варди энг яхшиси!  1 22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса, футболчиларга автомобил берилади  7 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  2 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  4 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  5 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  7 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  6 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  3 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  4 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  3

Самвел Бабаян: "Ўз майдонимизда, мухлисларимиз қаршисида мағлуб бўлиш икки баравар оғир" News

Самвел Бабаян: "Ўз майдонимизда, мухлисларимиз қаршисида мағлуб бўлиш икки баравар оғир"

"Навбаҳор" ҳамда "Насаф" ўртасидаги Суперлиганинг 22-тур ўйинидан (0:1) сўнг мезбонлар устози Самвел Бабаян баҳс ҳақида фикр билдирди.

Самвел Бабаян: "Бугун мамлакатимизнинг икки энг кучли жамоаси тўқнаш келди. Ўйин қизиқ ўтди. Афсуски, мағлубиятга учрадик. Натижа адолатли дея олмайман. Вазиятлардан фойдалана олмадик. Ёмон ўйин кўрсатмадик. Ўз майдонимизда, мухлисларимиз қаршисида мағлуб бўлиш икки баравар оғир. Натижа учун ҳаммадан узр сўрайман. Йигитларга эътироз йўқ, бахтга қарши бугун омад биздан юз ўгирди".

- Клуб матбуоти жароҳат олганлар ҳақида маълумот бермайди. Табатадзе қаерда, Ҳошимовга нима бўлди... Бугун Яхшибоев ҳақида сўрадик. Жамоа шифокорининг иши сизни қониқтиряптими?

Адашмасам, бугун Мўминов майдонга тушди. Жамоада янгилар тушишидан хурсандман. Ҳужумда шундай йигитлар борми?

- Табатадзе қайтишга яқин, Жокич бугун майдонга тушди. Муддатидан аввал уларни ўйната олмаймиз. Тикланиш жараёни кетяпти. Афсуски, Табатадзени кубок ярим финалида майдонга тушириб, унинг жароҳатини оғирлаштириб олдик. Яхшибоев ҳам даволаняпти. Ҳошимовнинг операцияси муваффақиятли ўтди, аммо бу йил бизга ёрдам бера олмайди.

Мўминовга келадиган бўлсак, у "Навбаҳор"нинг иқтидорли йигитларидан бири. Жамоа келажаги. Бугун уни майдонга туширишга мажбур бўлдик, вазиятларда ёмон кўринмади, ассист муаллифи бўлиши мумкин эди. Иқтидорли йигитларимиз етарлича. 4 нафар футболчи ЖЧда "Навбаҳор" сафидан иштирок этади.

- Остон Ўрунов жароҳат билан ўйнашга мажбур бўляпти. Унинг ҳолати қандай?

- У асосий таркиб ва терма жамоа футболчиси. Остон оғриқ билан майдонга тушяпти. У жамоага ёрдам беришни хоҳлаяпти. Барча муҳим ўйинларда жамоамиз мағлубиятга муносиб эмасди. Омадимиз келмаяпти. Қаердадир омадимиз келиши керак-ку. Айбни ўзимиздан қидиришимиз керак. Бугун захирамиздан тўлиқ фойдаландик, тан олиш керак, бор кучимиз шу. Йигитлар ўйин давомида яхши ҳаракат қилишди. Афсуски, тўп рақиб дарвозасига кирмаяпти. Бу футбол. Балки кейинги баҳсларда омад кулар.

- Бугунги "Навбаҳор"да энг яхши футболчилар йиғилган. Суперлигада мавсум якунланяпти, нега жамоада барқарор кутилган ўйин йўқ?

- Биз учта фронтда курашишга ҳаракат қилдик. Афсуски, биздаги таркиб барча турнирларда бир хил ўйнашга имкон бермади. Уч фронтда курашиш қийин. Руҳан ва жисмонан тикланиш ва тайёрланиш қийин бўлди. Бу вазиятда нима қилиш керак? Муҳим баҳсларда ўйинни кучайтира оладиган ёшларни тайёрлаш керак.


Rating: -56   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика