Latest news

17:32Исак "Реал Сосьедад" базасида шуғулланмоқда  0 17:04Аббос Файзуллаев: "ЦСКА туфайли Ўзбекистон термасида ўз ўрнимга эга бўлдим. Энди "Истанбул Башакшеҳир"га чемпионатда олдинга қадам ташлашида ёрдам бермоқчиман"  2 16:37ЦСКА ҳимоячиси: "Аббосга келажакда ўзи хоҳлаган лигада ўйнашини тилайман"  4 16:09Доннарумма АПЛ топ-клублари билан музокаралар олиб бормаяпти  2 15:41Нойер Тер Штеген билан боғлиқ вазият туфайли Германия терма жамоасига қайтишга тайёр  3 15:14Саудия Арабистони клублари Левандовскини сотиб олмоқчи  2 14:52"Андижон" янги легионерини Суперлига учун рўйхатдан ўтказа олмади  7 14:42Инсайд тасдиқланди: Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Тошкентда Қозоғистон билан беллашади  2 14:14Расман: Серж Орье Остон Ўруновнинг жамоадоши бўлди  3 14:00Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада   40 13:52"Фенербахче" "Барселона" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзолайди  2 13:27Эрон матбуоти: Машарипов Суперкубокда ўйнай олади  3 13:06Гёкереш "Арсенал"да дебют қилмасиданоқ рекорд қўйди  3 12:34"Зенит" собиқ футболчиси: "Файзуллаев ўйнамоқчи"  4 12:06Далот МЮ Мбеумо ва Кунья билан шартнома имзолаганидан хурсанд, чунки у энди уларга қарши ўйнашга мажбур эмас  1

Самвел Бабаян: "ОКМК дурангга лойиқ эмасди, "Навбаҳор" адолатсиз тарзда икки очко йўқотди" News

Самвел Бабаян: "ОКМК дурангга лойиқ эмасди, "Навбаҳор" адолатсиз тарзда икки очко йўқотди"

"Навбаҳор" бош мураббийи Самвел Бабаян Ўзбекистон Суперлигаси 2-тур доирасидаги ОКМК (1:1)га қарши ўйиндан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.

"Хайрли кеч, бугун иккинчи тур ўйини бўлди. Уйда дастлабки 20-25 дақиқани фантастик даражада ўтказдик, бу вақтда 3-4та гол уришимиз керак эди. Сўнгра ғалати гол ўтказиб юбордик, дарвозамиз томонга берилган ягона аниқ зарба дарвоза тўридан жой олди. Умуман футболда бундай адолатсиз нарсалар рўй бериб туради.

Албатта, бугун икки очко йўқотдик, йигитлар ғалаба қозониш учун барча ишни қилишди, аммо тўп дарвозага киришни истамади. Футболда шундай сеҳр мавжуд, бугун бу нарса рақиб томонида бўлди. Улар бунга лойиқ бўлишди дея олмайман. Аммо, тақдир экан, "Навбаҳор" шундай ғалати ва адолатсиз тарзда икки очко йўқотди. Иккинчи таймда гол уриш учун катта хоҳишимиз бор эди ва буни амалга ҳам оширдик, аммо голни бекор қилишди. Вазиятни ҳали кўриб чиқмадим.

Рақиб дарвозаси олдида кўплаб вазиятлар содир этдик. Жамоага иккинчи бўлимда фақатгина гол етишмади. Узоқ вақт муҳокама қилишимиз мумкин, аммо биз 2024 йилги мавсум чемпионат ва Кубокни ютишга лойиқ бўлган "Навбаҳор"ни кўрдик. Қаердардир омад келмади, бу биз учун янада кучайишга ва фақатгина 20-25 дақиқа эмас, балки 90+ вақт давомида яхши ўйнашга белгидир. Йигитларга раҳмат, улар ҳаракат қилишди. Албатта, мухлислар бугунги ўйиндан катта умид қилишганди, аммо биз буни бироз оқламадик. Мухлисларга мурожаат қилмоқчиман, "Навбаҳор"га мухлислик қилинг, жорий мавсум бу йигитлар билан керакли натижага эришамиз", — дея сўз бошлади Бабаян.



— Иккинчи таймда жамоавий ўйин йўқ эди, мухлислар эса "Навбаҳор" кўрсатиши керак бўлган томошабоп ўйин кўришмади. Бунинг сабаби нимада?

— Жуда ёмон ўйнадик дея олмайман. Балки гол уришга бўлган интилиш ва бунга бўлган босимдандир, аммо маълум вазиятларда техник хатоларга йўл қўйдик. Яна такрорлайман, рақиб бир бор дарвозамиз томон тепди, бош билан рикашет рўй берди ва тўп тушунарсиз тарзда дарвозамизга кириб кетди. Албатта, очко йўқотиш аламли, аммо рақиб иккинчи бўлимда мудофаага ўтиб олди, вақтни чўзди, ҳийла ишлатди, бизнинг йигитлар эса ҳаракат қилишди. Барчаси ҳам ўхшамагани ҳақиқат, агар акси бўлганда гол урардик.

— Чемпионлар лигасидаги марказий ҳимоя Суперлигадаги билан тубдан фарқ қилмоқда. Гол ҳам марказдаги хато сабаб рўй берди. Бунга сабаб Жокичнинг алмаштирилганими ёки ЧЛдаги иштиёқ баландлигими? ЧЛда жуда тартибли ҳимояни кўргандик. Бунга қандай изоҳ бера оласиз?

— Авваламбор, голда марказий ҳимоячилар хато қилишмади. Биз стандарт вазиятда охиригача ҳаракат қилишимиз керак эди. Стандарт вазиятда рақибнинг гол урган марказий ҳимоячисида қўриқчи бор эди, биз иккинчи темп билан стандартни охирига етказиб қўйишимиз керак эди. Бу Жокич билан боғлиқ эмас. Футболда шунақаси бўлиб туради, оз бўлсада омадингиз келмайди. Мисол учун Никабадзе ҳам захирадан тушиб гол уриши мумкин эди. Шундай экан, марказий ёки бошқа бир ҳудуддаги ўзгаришларнинг алоқаси йўқ, шунчаки ақлбоварқилмас даражада омад келмади. Йигитлар ўз позицияларида ЧЛдагидек масъулият билан ҳаракат қилишмоқда. Бу борада ҳеч бир футболчига шикоятим йўқ.



— Менимча, захирадан майдонга тушган Руслан Жиянов биринчи турдаги ўйинини кўрсата олмади. Унда барчаси жойидами, умуман олганда унда руҳий босим йўқми?

— Албатта, "Навбаҳор"да ўйнаган ҳар бир футболчида босим бўлади. Аммо, бунга босим сабаб бўлди деб ўйлайман, балки қандайдир техник хатолар сабабдир. Жиянов яхши футболчи, ўйлашимча у келажакда "Навбаҳор"га ёрдам беради.

— Икки турда кўрганимиздек, Жокич эркинроқ ўйнаб, Ҳамробеков таянч зонасида муқим қолмоқда. Буни тескарисини қилиш мумкинми?

— Мумкин, вазиятга қараб. Ким ҳужумга яқин бўлса ўша ҳужумда ўйнайди. Тўғри савол бўлди. Улар ўзининг плюс ва минусларига эга бўлган ўйинчилар, шундай бўлмоқдаки, улар бир-бирларини тўлдиришяпти. Ротация ҳужум ёки мудофаа пайтида бўлади.





Rating: -51   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика