Latest news

14:17Ўзбекистонлик ҳакам аёллар футболи бўйича ОЧЛ финалида ишлайди  0 13:59Саудия Арабистони клуби Осимхен билан музокаралар олиб бормоқда  0 13:32"Интер" МЮ ҳужумчисини харид қилмоқчи  2 13:03"Манчестер Юнайтед"нинг ёзги трансфер бюджети қисқартирилди  7 12:36Рафинья: "Умид қиламанки, мухлисларни хурсанд қилишда давом этаман"  5 12:08Артета "Арсенал"нинг амбициялари ҳақида гапирди  1 11:40Руд ван Нистелрой "Лестер"ни тарк этади  0 11:14CAFA U17 Championship 2025 мусобақасига қуръа ташланди. Ўзбекистон Эрон билан бир гуруҳда  6 10:56Эрик тен Хаг катта футболга қайтишга яқин  3 10:30Раулга Европанинг учта жамоасидан таклиф бор  3 10:02“Арсенал“ ҳужумчисига Саудия жамоаси таклиф билан чиқди  3 09:51Денис Коростиченко: "Ўзбекистон U-16 терма жамоасига ёрдамим керак бўлган барча жабҳада кўмаклашишга тайёрман. "Локомотив" - "Олимпик" ўйинида ...га мухлислик қилдим"  1 09:34Финалдаги мағлубиятдан сўнг МЮ тўрт нафар футболчи билан хайрлашишга тайёр  19 09:06Вардига Ла Лигадан таклиф бор  0 08:40“Челси“ ва “Ливерпуль“ 18 ёшли футболчи учун курашмоқда  0

Самвел Бабаян: "Нима ҳам дердим, боримиз шу экан" News

Самвел Бабаян: "Нима ҳам дердим, боримиз шу экан"

Ўзбекистон ОТЖ - Ироқ ОТЖ (2:3) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида Самвел Бабаян ўз фикрларини билдирди.


- Бугун биз Рио олимпиядаси йўлланмаси учун курашаётган жамоага ютқаздик. Нима ҳам дердим, демак бугунги кунда бизнинг имкониятларимиз, боримиз шу экан. Афсуски ҳеч нарса кўрсата олмадик. Якка-курашларни ютқаздик. Ҳимоя чизиғидаги муаммоларимиз бизга панд берди. Бугунги ўйинда ҳимоядаги хатоларимиз бизга қимматга тушди. Жамоамиздаги ҳимоя чизиғи айни пайтда энг оғриқли нуқтамиз деб биламан. Биз асосан тўпни кўпроқ бир-биримизга узатиб ўйнадик. Лекин бу каби ўйинда ҳимоя чизиғидаги ҳозирги мавжуд футболчиларимиз юқори савияда ўйнашга қодир эмаслар. Уларнинг маҳорати бунга йўл қўймайди. Охирги голда ҳимоячимиз ҳакам хуштагигача ўйнаши керак эди. Қанот ҳаками байроқчасини кўтаргани учун футболчи тўхтаб қолди. Бу ҳам футболчининг савиясидан далолат. Топ даражадаги футболчи ҳеч қачон бу хатони қилмайди. Жамшид Искандеров билан ҳам ўйинни йўлга қўя олмадик ва шу боисдан уни алмаштирдик. Лекин шуни таъкидлаш керакки, биз иккита ўйинда ҳам жуда кучли рақибларга қарши майдонга тушдик. Афсуски бу ўйинларда ўзимиз истагандек ҳаракат қила олмадик. 

Rating: -74   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика