Latest news

18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  0 18:00ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон – Қатар (матнли трансляция)  61 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  2 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  3 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  4 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  30 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  6 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  5 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  7 12:00Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"  22

Самвел Бабаян: "Натижа адолатли бўлди. Рақиб майдонига шунчаки ўйин ўтказиш учун бормаймиз" News

Самвел Бабаян: "Натижа адолатли бўлди. Рақиб майдонига шунчаки ўйин ўтказиш учун бормаймиз"

ОЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган "Навбаҳор" — "Ал Иттиҳод" учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Самвел Бабаян матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида...

- Бугун ўз стадионимизда муҳим ўйин ўтказдик. Бундан ташқари, жорий мавсумдаги очилиш учрашуви эди. Муаммоларимизни инобатга оладиган бўлсак, оптимал формада эмаслигимиз аниқ. Баъзи футболчиларимиз етиб келганига бир ҳафта бўлди. Ўйинчиларнинг тўп орқали алоқага киришишида сезилар-сезилмас муаммолар мавжуд эди. Шунга қарамай, йигитлар уюшқоқ ва зич ўйин намойиш эта олишди. Энг муҳими, тўпга ташналик эди. Биз майдоннинг ҳар бир қисмида курашдик, бунинг учун йигитлардан миннатдорман. Натижага келсак, табиийки, Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик. Уларга қарши очиқ футбол намойиш этиш қимматга тушиши мумкин эди. Ўйлашимча, натижа адолатли бўлди.

- Иброҳим Йўлдошев жароҳат олганидан сўнг Йован Жокични марказий ҳимояга туширдингиз. Янги мавсумдан Жокични янги позицияда кўрармиз?

- Дарҳақиқат, бу зарурият эди, чунки Йўлдошев жароҳат сабабли иштирок эта олмади. Аммо таркибни ҳисобга оладиган бўлсак, бизда топ даражадаги футболчилар сони чекланган. Шунинг учун Жокични бошқа нуқтага қўйдик. Жокич бугун ишончли ўйин намойиш этди. У энг ишончли футболчилардан бири, шунинг учун унга исталган позицияни бемалол ишониб топшириш мумкин.

- Жамоага янги таклиф этилган Фарруҳ Сайфиев ва Одил Ҳамробеков Осиё кубоги сабабли "Навбаҳор" йиғинида иштирок этмади, лекин бугунги ўйин кўрсатдики, бу икки футболчи жамоага жуда тез мослашди. Қолган янги футболчиларда бу жараён қандай кечмоқда, шунингдек, трансфер ойнаси ёпилгунга қадар клубда янгилик бўлиши мумкинми?

- Юқоридаги футболчиларга мослашиш учун кўп вақт талаб этилмаса керак. Шунигдек, бугун Руслан Жияновни ҳам эътироф этишим жоиз, у яхши ўйнади, кўп ишлади, рақиб дарвозаси ёнида хавф туғдира олди. Энг асосийси, у мудофааланишда уюшқоқлик билан ёрдам берди. Вазият шундайки, трансфер ойнаси очиқ, лекин энди келадиганлар Чемпионлар лигасида иштирок эта олмайди. Бу ҳақда ўйлаб кўрамиз. Аммо бизнинг оптимал бюджет чекланган. Шу боис, танловларни чеклаганмиз. Менимча, бугунги кунда етарлича футболчиларга эгамиз. Буни клуб раҳбарияти билан муҳокама қиламиз. 

Бугун ғалаба қозонишимиз мумкин эди. Учрашувнинг бу даражада кескин бўлишига сабаблар бор. Эҳтимол, рақиб даражасига эътибор бериш лозимдир. Улар Осиёнинг энг яхши жамоаларидан бири. Икки футболчиси Европа Чемпионлар лигаси ғолибига айланган. Шу боис, ўйин биз учун қийин бўлди, айниқса, дастлабки баҳс бўлгани учун. Биз ҳали оптимал формада эмасмиз. Ўйиндан ўйинга ҳақиқий даражамизга чиқиб борамиз. Шуни аниқ айтишим мумкин, рақиб майдонига шунчаки иккинчи жамоа бўлиб ўйин намойиш этиш учун бормаймиз. Буни "Навбаҳор" ва ўзбекистонлик мухлисларга исботлаганмиз. Биз рақиб майдонига ўз ўйинимизни кўрсатиш ва керакли натижага эришиш учун борамиз. Ўйлайманки, жавоб ўйинини юқори даражада ўтказамиз.

Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика