Latest news

16:45Сонга Америкадан таклиф тушди  0 16:29Шамиль Яфаров 75 ёшда!  0 16:09"Ҳали трансфер ойнасидаги ишимизни тугатмадик. Ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирганмиз" — Вадим Абрамов  1 15:47"Истиқлол": Кожога омад тилаймиз  8 15:21"Насаф" асосий футболчиларидан бири билан шартномани узайтирди  4 15:00"Манчестер Сити" янги дарвозабон билан келишувга эришди — Here We Go!  2 14:43"Навбаҳор"дан трансфер тақиқи ечилди  7 14:18"Спортинг" Сегунда тўпурарини харид қилмоқда  0 13:50Instagram орқали мураббий излаётган Ҳиндистон Хавига рад жавобини берди  12 13:22Андреа Пирло Дубай жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди  3 12:54"Алавес" "Барселона" тарбияланувчиси трансферини эълон қилди  3 12:25"Шўртан" 7 нафар футболчиси билан шартномани бекор қилди  2 11:57"Эвертон" мухлисларини АҚШдаги эксклюзив очиқ машғулотга таклиф қилди  0 11:22Сегунда клуби 6 ойда 20 000 томошабинга мўлжалланган вақтинчалик стадион қурди  9 10:53Англия терма жамоаси аъзоси "Арсенал"га ўтмоқда  4

Самвел Бабаян: "Нафт"ни яхшилаб ўрганиб чиқдик" News

Самвел Бабаян: "Нафт"ни яхшилаб ўрганиб чиқдик"

"Пахтакор" ва "Нафт Теҳрон" ўртасидаги ўйиндан олдин ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида майдон эгалари иштирок этишди.
Бош мураббий Самвел Бабаянга ҳимоячи Акбар Исматуллаев ҳамроҳлик қилди.

"Эртага биз учун жуда муҳим, мавсум боши. ОЧЛ жуда нуфузли мусобақа ҳисобланади. Бу йилги мақсадимиз ҳар бир ўйинда ғалаба учун ўйнаш, чиройли футбол намойиш этиш ва мухлисларимизни хурсанд қилиш. Рақибимиз Эрон чемпионатида пешқадамлик қилмоқда. Бу кўп нарсадан далолат беради. Аммо "Нафт"ни яхшилаб ўргандик, уларнинг кучсиз жиҳатларини яхши биламиз", - дейди Бабаян.

"Барча йигитлар эртанги учрашувнинг аҳамиятини тушуниб туришибди. Насиб қилса эртага чиройли ўйин намойиш этиб ғалаба қозонамиз", - дейди Акбар Исматуллаев.

- Эртага кўп нарсани жисмоний ҳолат ҳал қилади. Бу борада жамоа тайёрми?
- Тўғри бизда ҳали мавсум бошлангани йўқ. Аммо бизда ОЧЛда ўйнаш тажрибаси бор. Бундан ташқари ўз майдонимизда ва мухлисларимиз қаршисида ўйнаймиз. Бу бизга устунлик беради.

- Жамоада йўқотишлар йўқми? Владимир Козакнинг ҳолати қандай?
- Козак эртага майдонга тушиши мумкин. Барча билан бирга машғулот ўтказмоқда. Фақатгина Камолиддин Тожиев операция қилинди ва 2 ой майдонга тушмайди.

- Алибобо Раҳматуллаев билан шартнома тузилди. Аммо у ҳозир жамоа билан бирга эмас...
- Тўғри уни ўз сафимизга қўшиб олдик ва 2 ой ишладик. Бироқ ҳозирги ҳолатида у "Пахтакор"да ўйнашга тайёр эмас. Шу боис уни кетишига рухсат бердик. Балки у "Бухоро"да ўзини кўрсатиши мумкин.

- "Нафт Теҳрон" ўз чемпионатида ўтган йилнинг августидан буён мағлуб бўлмаяпти. Бу жамоага босим ўтказмайдими?
- Тўғри рақиб кучли. Аммо бизда жамоа бор, ҳар бир футболчимиз майдонда бор кучи билан ўйнайди. Биз "Нафт"ни анчадан буён ўрганиб чиқдик. Эртага Ўзбекистон чемпиони савиясида ўйнаймиз.

- Рақиб сафида кимнидир алоҳида ажратиб кўрсата оласизми?

- Албатта "Нафт" сафида кучли ижрочилар бор. Аммо кимнидир алоҳида кўрсата олмайман. Улар бир жамоа сифатида кучлилар.

- Ўтган йил Кримецни таянч ярим ҳимоячи сифатида ҳам синаб кўрган эдингиз. Козакнинг жароҳати туфалйи эртага ҳам Егор ярим ҳимояда ўйнаши мумкинми?

- Тўғри таъкидладингиз, ўтган йил имкониятларимиз бўлгани учун Кримецни таянч ярим ҳимоячи ролида ўйнатгандик. Сабаби таркибимизда Боян Миладинович ва Камолиддин Тожиев каби футболчилар бор эди.

- Эртага қандай тактикада ўйнайсизлар?
- Рақибни ўрганиб чиқиб ўзимизга мос тактика танлаб олдим. Бироқ ҳозир бу ерда барчасини ошкор қилмоқчи эмасман.

 
Нарзулла Сайдуллаев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика