Latest news

17:00"Нефтчи" — "Андижон" 0:0 (Матнли трансляция)  9 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  3 16:21Суперлига. "Шўртан" - "Сўғдиёна" 0:1 (матнли трансляция)  0 15:36"Жайхун" — "Арал" ва "Локомотив" — "Олимпик" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 15:12"Карван" — "Сабаҳ". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  7 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  4 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  5 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  1 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  8 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0

Самвел Бабаян матбуот анжуманида нима деди? News

Самвел Бабаян матбуот анжуманида нима деди?

ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 9-туридан ўрин олган Хитой – Ўзбекистон (1:0) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида Ўзбекистон термаси бош мураббийи Самвел Бабаян ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Қийин ўйин ўтказдик ва афсуски, мағлубиятга учрадик. Бугун омад биздан юз ўгирди, омад рақиб томонда бўлди. Бугунги ўйин учун барча футболчиларга раҳмат айтаман, улар майдонда бор кучини берди. Афсуски, ўйин якунланиб бораётганда дарвозамиз томон пенальти белгиланди. Бундан натижага лойиқ эмасдик. Ўйин якунида Марчелло Липпига омад уларга кулиб боққанини айтдим. Қайтариб айтаман, мағлубиятга лойиқ эмасдик.  

Рақибни ҳурмат қилган ҳолда шуни айтишим керакки, Тошкентда бўлгани каби бу ерда ҳам ғалаба қозонишимиз керак эди. Аммо бир қанча имкониятлардан фойдалана олмадик.

Биринчи навбатда Хитой билан ўйинни хотиржамлик билан ўрганиб чиқишимиз керак. Шундан кейин Жанубий Кореяга қарши ўйинга тайёргарлик кўрамиз.  Жаҳон чемпионатига чиқиш учун имконият сақланиб қолди. Барчаси Тошкентда, Жанубий Кореяга қарши ўйинда ҳал бўлади”, – деди Самвел Бабаян.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 5 сентябрь куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида Жанубий Кореяга қарши баҳс олиб боради.

Rating: -217   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика