Latest news

17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  10 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  51 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  2 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  4 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  17 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  14 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  2 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  2 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  9 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  1 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  5 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  45

Самвел Бабаян: "Машъал" "Пахтакор"нинг олий лигадаги энг ноқулай рақиби" News

Самвел Бабаян: "Машъал" "Пахтакор"нинг олий лигадаги энг ноқулай рақиби"

"Пахтакор" - "Машъал" учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози қатнашди.
"Машъал" "Пахтакор"нинг олий лигадаги энг ноқулай рақиби ҳисобланади. Айниқса Хомяков келганидан кейин бу жамоа янада кучайган ва уларга қарши ўйнаш ҳам қизиқ. Бугун тажриба эвазига ютиб кетдик", - дейди Бабаян.

- Жамшид Искандеров қанчалик тузалиб кетди?
- Бугун озроқ ўйнади. Машғулотларда тўлиқ иштирок этяпти, менимча ўйинга киришиб кетиши қолди холос.

- Шерзод Каримовнинг жароҳати қанчалик жиддий?
- Бугун кўп қўполликлар бўлди, буни ўйин пайтида ҳамкасбим бошқа йўли қолмагани билан ҳам тушунтириб кетди. Биз эса шунга қарамай ўз ўйинимизни кўрсата олдик. Сўнгги иккита ўйинда бизга қарши жуда қўпол ўйин бўляпти. Лекин бундай ўйинларга ҳам тайерланяпмиз ва ғалаба қозоняпмиз.

- Бўлимлар орасида рақиб бош мураббийи билан тортишиб қолгандек бўлдингиз, ўша вазиятда нима бўлди?
Йўқ, ундай бўлмади. Бу мураббийни мен ҳурмат қиламан ва яхши муносабатдаман. Шунчаки ўйин пайти нима учун шогирдларинг қўпол ўйнаяти деб сўрадим, у эса бошқача ўйнай олмаяптиларда деб кулиб жавоб берди. Яна бир бор қайтараман, Хомяковнинг "Машъал"га фойдаси катта бўляпти.

- "Насаф" билан ўйин олдидан "Шўртан"га қарши кубок ўйини бор, таркибда ўзгаришлар бўладими?
- Бугун захирамиз бироз кенг бўлди, Махарадзе ва Жавоҳир терма жамоадан қайтишди, Искандеров эса жароҳатидан.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика