Latest news

22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  5 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  24 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  4 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  7 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  27 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0 18:07Умид Эргашев "Насаф" билан хайрлашди. У "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 17:55Фликка таянч ярим ҳимоячиси керак. Номзодлар: Канте ва Горецка  1

Самвел Бабаян: "Мана шундай шиддатли беллашувлар сони ошиши керак" News

Самвел Бабаян: "Мана шундай шиддатли беллашувлар сони ошиши керак"

Ўзбекистон Coca Cola Кубогининг чорак финали доирасидаги “Навбаҳор” – “Пахтакор” (2:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида наманганликлар бош мураббийи Самвел Бабаян иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- Хайрли кеч ҳаммага. Биринчи навбатда барча ўзбекистонликларни Мустақиллик байрами билан табриклайман. Бугунги ғалабани мазкур байрамга бағишлаймиз. Кучли рақибга қарши қисқа вақт ичида кетма-кет икки маротаба ўйнаш жуда қийин. Ўйин давомида жамоамиз гол уриш учун кўплаб вазиятларга эга бўлдик. Футболчилар кўпроқ меҳнат қилди, ўйин давомида рақиб дарвозасини 2-3 марта гол уриши мумкин эди. Афсуски, яратилган вазиятлардан фойдалана олмадик. Кучли жамоага қарши ўйинда жуда яхши ўйнадик ва ҳақли равишда ғалаба қозондик. Мана шундай шиддатли беллашувлар сони ошиши керак. Бу футболимизни ривожланишига хизмат қилади. Қолаверса, ёшларга имконият берганимиз мана шундай даражадаги баҳсларда қўл келади. Улар тажриба тўплайди. Рақиб жамоамиз таркибида бир қатор терма жамоа футболчилари ўйнамоқда. Мавсум бошида жамоамиз кучли рақибларга қарши баҳсларда муваффақият қозонишини мақсад қилгандик. Шу орқали жамоанинг аввалги мавқеини қайтаришни режалаштиргандик. Бу бизнинг бирдан-бир вазифамиз ҳисобланади. Биз бундай натижаларга осон эришганимиз йўқ. Айтайлик, бугунги баҳс ёки чемпионатдаги жадвалимиздан келиб чиқиб айтатганим йўқ. Биз катта меҳнат эвазига натижалар қайд этмоқдамиз. Энг катта олдимизга қўйган мақсадимиз – ёшларга имконият беришдир. Биз уларга кўпроқ ишонч билдирсак, ёшлар ўсишга эришади. Қийин ва кучли рақибга қарши беллашувларда тажриба тўплашади. “Пахтакор” бошқа жамоалардан энг яхши футболчиларни сотиб олган холос. Бизда бошқача вазифа – ёшларни тарбиялаш, футболимизни ўсишига хизмат қилиш. Қолаверса, “Навбаҳор”нинг мавқеини тиклаб олиш. Охирги 5-6 кун давомида “Пахтакор”га қарши жиддий тайёргарлик кўрдик. Чунки биз рақибни жуда яхши билардик. Улар сифатли ва ақлли футбол кўрсатади. Ўйлайманки, бугунги учрашувимиз стадионга келган ёки телевизор орқали томоша қилган мухлисларга ёқди. Икки жамоа ҳам жуда ажойиб ўйин кўрсатди. 

- “Навбаҳор”да терма жамоа даражасида ўйнайдиган иккита футболчи бор. Булар Болтабоев ва Искандеров. Улар сизнинг қўл остингизда ёки “Навбаҳор”да ўйнаётгани боис, терма жамоага чақирилмаяптими?

- Савол учун раҳмат. Биринчи навбатда барчамиз – мураббий ва футболчилар миллий терма жамоани қўллаб-қувватлаб, ёрдам бериш ҳисобланади. Бизнинг асосий вазифамиз – терма жамоага яхши футболчиларни етказиб беришдир. Бу нафақат бизга ва бошқа клубларга ҳам тегишлидир. Терма жамоага кимни чақириш мураббийга боғлиқ. Искандеров терма жамоада ўйнаётган футболчилар даражасида дея оламан. Масалан, Шомуродов, Шукуров, Ашурматов, Юсупов каби футболчилардан кам эмас. Жамшид улар сингари маҳоратли футболчи. Биз олдинга қадам ташлашда давом этамиз, бизнинг ўз олдимизга қўйган мақсадларимиз бор. Асосийси, жамоа мухлисларини қувонтиришда давом этамиз. 

- Бугунги ғалабани сизнинг жамоангизга тақдим қилган футболчи ким деб ўйлайсиз?

- Менинг майдон ташқарида кўрсатаётган турли хил эмоцияларим орқали футболчилар билан гаплашаётганимдан далолат. Бу шундай орқали бир-биримизни тушунамиз. Ғалабамизга катта ҳисса қўшган инсонни эслаб ўтишимиз шарт. Айтайлик, ўйиндан олдин келиб, мен ва футболчилар билан суҳбатлашди. Бу инсон вилоят ҳокими ҳисобланади. Ҳоким жамоага ҳар томонлама ёрдам беряпти. Бу эса ўз натижаларини бермасдан қолмайди. Шуни айта оламанки, ҳоким саъй-ҳарактлари футболимизнинг янада ўсишига хизмат қилади. Фурсатдан фойдаланиб, мен мураббийлар штаби ва жамоа номидан у кишига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

- “Навбаҳор” бир гол урганидан кейин жамоангиз ҳимояга кўпроқ эътибор қаратарди. Бугун жамоангиз голдан кейин яна кўпроқ ҳужумкор футбол кўрсатди. Бунга сабаб мухлисларнинг қўллаб-қувватлашими ёки сизнинг ўйинга танлаган услубингиз шундайми?

- Умуман олганда, бу бизнинг ўйинга танлаган услубимиз. Тўғри, мен шундай услубни қўллайман. Лекин охирги 3та ўйинда жамоа ҳимоявий футболни танламоқда. Натижада, кўп дуранг натижа қайд этяпмиз. Ҳар бир рақибга қараб, тактика танланади.

- Даврон Ҳошимов жароҳат олиб майдонни эрта тарк этди. Унинг жароҳати жиддий эмасми?

- Ўйлашимча, Ҳошимовнинг жароҳати жиддий эмас. Умид қиламизки, футболчи бир неча кун дам олиб, кейинги ўйинга тайёргарлик кўради.

- Нега машғулотларингизни ёпиқ тарзда ўтказасиз?

- Сиз қачон менинг машғулотларимга ташриф буюрдингиз?

- Ўйиндан бир кун олдинги машғулотларингиз ёпиқ тарзда ўтказилди?

- Мен ўйин олди машғулотлари куни ёпиқ тарзда машғулот ўтказаман. Лекин бошқа кунлари эшигимиз ҳамма учун очиқ, жумладан, журналистлар учун ҳам. Қолаверса, базамиз ҳам очиқ. Истаган киши келиши мумкин.

Rating: -41   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика