Latest news

10:18Санжар Қувватов: "Пахтакор"дан таклиф тушганида ўйлаб ҳам ўтирмадим"  0 09:52“Андижон” Анталияда 10 та ўртоқлик учрашувида қатнашади  0 09:25"Истанбул Башакшеҳир" футболчиси Шомуродов ва Файзуллаевнинг ўйинига юқори баҳо берди  1 08:58Шерзод Насруллаев: "Совринларим сонини кўпайтириш учун "Пахтакор"га келдим. Роналдуга қарши ўйнаш орзум бор эди"  7 08:30Sofascore. Гвардиола мақтаган Ҳусанов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 08:04Камолиддин Тожиев: "Алижоновни қолди десак бўлади. Иккита ҳужумчи олсак..."  0 07:32Гвардиола кечаги ўйиндан сўнг Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  7 03:44А Серия. "Интер" "Парма"ни енгди. "Наполи" эса очко йўқотди  1 03:15АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Бёрнли" билан дуранг ўйнади, "Ньюкасл" "Лидс"ни мағлубиятга учратди  10 02:30АПЛ. Кукурелья четлатилган ўйинда "Челси" "Фулхэм"га ютқазди. Семеньо "Борнмут" сафидаги сўнгги учрашувида қаҳрамонга айланди  1 02:25АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади  29 01:50Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди  31 00:50Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон - Ливан 3:2  4 00:48"Қизилқум" украиналик легионер билан шартнома имзолади  1 00:40Шоҳруз Норхонов расман "Қизилқум"да қолади  1

Самвел Бабаян: "Леонид Сенкевич селекция бўлими раҳбари сифатида ишлайди" News

Самвел Бабаян: "Леонид Сенкевич селекция бўлими раҳбари сифатида ишлайди"

Бугун "Пахтакор" менежери Самвел Бабаян жамоа ва академия мураббийлари иштирокида йиғилиш ўтказди.
Мураббийлар йиғилишида асосий жамоага футболчилар тайёрлаб беришдаги камчиликлар ҳақида фикр юритилди. Самвел Бабаян ҳар бир ёш тоифасида асосий жамоада ўйнаб кета оладиган футболчилар тарбиялаб бериш зарурлиги ҳақида таъкидлади. Ҳар бир мураббийдан ўз гуруҳидаги иқтидорли ўйинчилар тўғрисида маълумот олинди. Академияга ёшларни саралашда янада эътиборли бўлиш кераклиги айтилди.

Клубимиз менежери биринчи лигадаги футболчиларни кузатиб бориш ва улардан энг иқтидорлиларини аниқлаш учун селекция бўлими раҳбари сифатида Леонид Сенкевични тайинлади. Аввал "Локомотив" БФКда бош мураббий бўлиб ишлаган Сенкевич футболчилик фаолиятида "Чилонзор", "Семурғ", "Зарафшон", "Сўғдиёна", "Металлург" ва "NBU-Осиё" жамоаларида ўйнаган. Биз Сенкевичга "Пахтакор"даги фаолиятида омад тилаймиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика