Latest news

12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  3 12:00Лунин қарор қилди  1 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  4 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  7 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  9 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  9 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  4 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" ва "Палмейрас" ўртасидаги баҳс якунланди  17 07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  3 07:15Дориевнинг дубли "Сўғдиёна"га "Қўқон-1912" устидан ғалаба тақдим этди, "Сурхон" - "Бухоро" баҳсида эса мухлислар гол кўришмади  1 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди!  41 01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  2 01:23"Комо" 19 ёшли ҳужумчи учун 14 миллион тўлади  0

Самвел Бабаян: "Кимда Ўзбекистон паспорти бўлса унда терма жамоага чақирилиш имконияти бор" News

Самвел Бабаян: "Кимда Ўзбекистон паспорти бўлса унда терма жамоага чақирилиш имконияти бор"

Ўзбекистон - Филиппин учрашувидан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида Самвел Бабаян қатнашди.
"Эртага Филиппинга қарши ўйин кутиб турибди. Жамоага ҳурмат билан муносабатда бўламиз. Мураббий ҳам кучли. Эртага ўзимизнинг кучли ўйинимизни кўрсатиб ғалаба қозонишга уринамиз", - дейди Самвел Бабаян.

"Эртага бизни муҳим ўйин кутиб турибди. Яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз", - дейди Сервер Жепаров.

- Эртага кўпроқ гол уриб чиройли ўйин кўрсатиш режада борми? Ёки энг асосийси натижами?
- Бизга уч очко жуда ҳам керак. Шу боис энг асосийси ғалаба қозониш.

- Савол кулгили бўлиши мумкин. Бунгача ўйинлар "Пахтакор"да ўтказилаётганди, бу сафар "Бунёдкор"да. Бу ташаббус кимдан чиқди?
- Олдин ҳам "Бунёдкор"да ўйнашни истагандик. Бироқ ўша пайтда майдон ҳолати қониқарли даражада эмасди. Ҳозир эса барчаси идеал ҳолатда. "Бунёдкор" стадиони мустақиллик даврида юртимизда қурилган энг муҳташам стадионлардан бири. Энг замонавий ва Осиёда ҳам энг яхшиларидан бири ҳисобланади.



- Сардор Мирзаевнинг қайси жиҳатлари маъқул келмади?

- Мирзаев мавсуми жуда яхши бошлади. ОЧЛ ва Олий лигада жуда яхши ўйнади. Шу боис терма жамоа йиғинига чақирилди. У терма жамоага номзод футболчи ҳисобланади. Унга ҳали имконият берамиз.

- Рақиб эртанги баҳсдан олдин имкониятимиз жуда ҳам кам деди. Бунга муносабатингиз.
- Менимча у айёрлик қилмоқда. Эртага улар ҳам ғалаба учун курашишлари турган гап. Уларнинг мурббийи жуда ҳам тажрибали ва кўп нарсани билади.

- Сиз бурчак тўпларини амалга оширасиз. Лекин кўпинча тўпни эмас 16 килолик тошни тепаётгандек туюлади. Бунга сабаб нима?
Сервер Жепаров:
- Доим ҳам бурчак тўпи ўхшамайди. Машғулотларда бунинг устида ишлаяпмиз. Танқидни тўғри қабул қиламан. Балки эртага бурчак тўпидан сўнг гол урармиз. Бундан жуда хурсанд бўлардим.

- Водийдан деярли футболчи чақирилмаяпти. Водийдаги учта жамоадан ҳам футболчиларни кузатиб бораяпсизми?
- Терма жамоага чақирилишда географияга қарамаймиз, у Фарғонада ўйнайдими ёки Қашқадарёдами фарқи йўқ. Кимда Ўзбекистон Республикаси паспорти бўлса унда терма жамоага чақирилиш имконияти бор. Доим кучли футболчи терма жамоага чақирилади.

- Ҳозир мухлислар Андреев нима учун термага чақирилганини сўрашмоқда. У ОЧЛда ҳам майдонга тушмаяптику?
- Жасур Ҳасанов ҳам ўйнамади лекин уни ҳам чақирдим. Айтмоқчиманки терма жамоага барча кучли футболчиларни чақирамиз. Бу мени ёки бошқанинг терма жамоаси эмас, бу халқимизнинг жамоаси.

- Ғалаба учун мукофот пули бериладими?

- Бу жамоа сири. Мираброр Усмонов бошчилигида терма жамоага эътибор жуда катта. Лекин ишонинг ҳар бир футболчи пул учун эмас ватан учун майдонга тушишади. Эртага барча мухлисларни келиб жамоамизни қўллаб туришларини сўраб қоламиз. Биз халқимиз учун ўйнаймиз.


Нарзулла Сайдуллаев
Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика