Latest news

03:03Франция. ПСЖ "Монако"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 02:53Англия Кубоги. "Манчестер Юнайтед"дан камбэк! Магуайр 90+3-дақиқада гол уриб, жамоасига ғалаба келтирди  9 02:43А Серия. Сўнгги дақиқадаги пенальти "Ювентус"га ғалаба олиб берди  3 02:25Бундеслига. "Бавария" йирик ғалабага эришди, Кейндан дубль  0 00:43Мартинелли қанча вақтни майдондан ташқарида ўтказади?  0 00:23Саудия Арабистони. Иккитадан пенальти ва қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Ал Аҳли" ғалабага эришди  0 23:13Роналду кетма-кет 5 ўйинда гол урди  91 22:49А Сериянинг январь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  0 22:19Саудия Арабистони. Дуран дебютида дубль қайд этди, Роналдудан 924-гол, Шукуров 80 дақиқа ўйнади  54 21:50Серхио Рамос нима сабабдан 93-рақамда ўйнашини айтди  1 21:36"Насаф" назорат ўйинида "Лиепая"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  9 21:21"Андижон" назорат ўйинида Норвегия жамоасига мағлуб бўлди  2 20:56ОКМК ўртоқлик ўйинида КХДР термасига мағлуб бўлди  5 20:35"Локомотив" Туркияда Қозоғистон миллий терма жамоасига қарши ўйнайди  2 20:24Қизларга футзал керак  13

Самвел Бабаян: "Иккинчи тайм учун Александр Лобановга рахмат айтаман" News

Самвел Бабаян: "Иккинчи тайм учун Александр Лобановга рахмат айтаман"

"Пахтакор" - "Шўртан" (2:0) учрашуви поёнига етгач, ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "шерлар" бош менежери Самвел Бабаян саволларга жавоб берди.

Клуб матбуот хизмати, Бабаянни матбуот анжуманига клуб бош мураббийи сифатида кирганлиги учун саволлар ўйинга оид бўлишини илтимос қилди. Уни МТЖ бош мураббийи сифатидаги фикрларини ЎФФ томонидан ўтказилинадиган матбуот анжуманида эшитиш мумкинлиги таъкидланди.

- Ўйиннинг биринчи бўлимида яхши ўйнадик, иккинчи тайм учун Алексанр Лобановга рахмат айтаман. Бугун у жамоамизни бир қатор голлардан қутқариб қолди - дея гап бошлади Самвел Вячеславович.

- Наврўз Алимовнинг ўйинига нима дейсиз?

- Алимовни жароҳатдан энди чиққанлигини ҳисобга олсак, қайтиши ёмон эмас. Энг аввало у "Пахтакор"да ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш учун майдонга чиқиш кераклигини тушуниб етиши керак.

- Мурод Холмухамедовчи, уни анчадан бери бугун кўрдик...

- Агар у бизга керак бўлмаганида аллақачон ундан воз кечардик. Лекин у бизга керакли ўйинчи. Холмухамедов олий лигани истаган клубида ўйнай олади. Хозирча у захирамизда, лекин ҳаммаси олдинда

- Кейинги учрашув "Насаф"га қарши бўлади. МТЖ бош мураббийи бўлганингиз бу ўйинга таъсир ўтказмайдими?

- "Насаф" билан баҳсга одатга кўра тайёрланамиз ва жамоани биринчи даврада ўз ўрнида қолишини истаймиз. Буни футболчилар ҳам тушунишмоқда. Биринчи даврадан кейин жамоа билан бирга бўлмайман, аммо бу ерда ишлайдиганларга доимо маслахат бериб туришга тайёрман.

Барибир Самвел Бабаян МТЖга оид ўз фикрини билдириб ўтди.

- Мен истардимки олий лигадаги 16та жамоа бош- мураббийлари МТЖ манфаати йўлида бирлашишимиз керак. Ҳамма ҳамма, ОАВ, мухлислар, мураббий ва футболчилар. МТЖ бу фақат бош мураббий ва ЎФФники эмас, республикамизники. Менимча биз буни уддалаймиз - дейди Бабаян.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика