Самвел Бабаян: "Ҳар икки жамоада имконият сақланиб қолди"
23 apr 2015 01:26
News
Самвел Бабаян: "Ҳар икки жамоада имконият сақланиб қолди"
Теҳрондаги учрашувдан сўнг матбуот анжуманида Самвел Бабаян билан бирга ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилган Владимир Козак ҳам иштирок этди.
Самвел Бабаян ("Пахтакор" бош мураббийи): - Ўйлайманки, баҳс мухлисларга маъқул келди. Рақиб кучли ва яхши шаклланган жамоа эканлигини кўрсатди. Майдонда кескин кураш кечди. Биз бундай вазиятга тайёр эдик ва яхши ўйин намойиш қилдик. Натижа ҳаққоний бўлди, ҳар икки жамоада охирги тур олдидан нимчорак финалга чиқиш имконияти сақланиб қолди. Бизда иккинчи бўлимда кўпроқ имкониятлар юзага келди, бироқ улардан фойдалана олмадик.
Владимир Козак ("Пахтакор" ярим ҳимоячиси): - Ўйин қийин кечишини билгандик, барчамиз кескин ва жанговар баҳсга тайёр бўлгандик. "Нафт" кучли жамоа. Киритган тўпимда эса шерикларимга миннатдорчилик билдираман. Агар имконият бўлса, ундан фойдаланиш лозим.

Link :
Source : pakhtakor.uz
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments