Latest news

23:50"Арсенал" — "Тоттенхэм". Эдегор, Стерлинг ва Сон асосий таркибда  0 23:47"Интер" — "Болонья". Барелла, Димарко, Тюрам ва Лаутаро асосий таркибда  0 23:34"Бавария" — "Хоффенхайм". Сане, Мюллер ва Кейн асосий таркибда  1 23:06"Манчестер Юнайтед" Сузуки билан шартнома имзоламоқчи  5 22:38"Манчестер Юнайтед" "Барселона" футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:15"Пахтакор" назорат учрашувида Япония вице-чемпионига мағлуб бўлди  8 21:51ЎзПФЛ 2024 йилдаги шубҳали ўйинларни текширишни сўраб ЎФА этика қўмитасига хат юборган  8 21:28Роналду "Ал Насср" билан шартномани узайтирса, клуб акциядорига айланади  3 21:01МЮ Антони борасида Ла Лига клуби билан музокаралар олиб бормоқда  0 20:35ПСЖ Jordan брендидан янги либослар тўпламини тақдим этди  0 20:11Араухонинг "Барселона"даги келажаги маълум  5 19:51"Нефтчи" назорат баҳсида Сербия клубини мағлуб этди, Искандеровдан гол  14 19:30Осиё кубоги-2025 саралаши. Ўзбекистон Кувайт дарвозасига 5та тўп киритди  2 19:18Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев "Манчестер Сити" клуби хўжайини билан учрашди  9 18:42"Бразилия ЖЧ-2026да Неймар учун ўйнамаса, чемпион бўла олмайди"  7

Самвел Бабаян: "Ғалабани мухлисларимизга бағишлаймиз" News

Самвел Бабаян: "Ғалабани мухлисларимизга бағишлаймиз"

"Пахтакор" - "Бухоро" учрашувидан кейин клуб менежери чемпионлик ўйини ва мавсум тўғрисида журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

Самвел БАБАЯН ("Пахтакор" менежери): - Иккинчи бўлим бошида йигитларда озгина хотиржамлик сезилди ва уларга аввалгидек суръатда ўйнаш лозимлигини айтдим. Улар буни уддалашди ҳамда мухлисларни чиройли футбол билан хурсанд этдик. Йил давомида олиб борган меҳнатимиз самара берди. Бунинг учун бутун жамоа биргаликда меҳнат қилди.

Бизга бир-бирининг ўрнини босадиган ўйинчилар борлиги қўл келди. Ҳали мавсум тугамади. "Сўғдиёна" ва "Бунёдкор"га қарши беллашувларда ҳам ишқибозларга маъқул келадиган ўйин намойиш этишга интиламиз.

Менежерлик билан шуғулланишни хоҳловчилар жамоани бошқариш учун тегишли лицензия ва футбол ҳақида тушунчага эга бўлиши керак. Мен ҳамиша жамоа ичида бўлганман ва мураббийлик курсларининг барчасида таҳсил олганман. Бошқалар менежерликни истаган тақдирда шу жиҳатларни ҳам инобатга олиши даркор.

Мен учун  ҳар бир ўйин энг муҳим.  Чемпионатни Андижонда бошладик. Ўшанда мени футболчиларнинг расмий ўйинда қандай футбол кўрсатиши ўйлантираётганди. Ўша беллашувда йигитлар кўрсатмаларимга амал қилиб, мен истаган ўйинни намойиш қилаётганини кўрдим. Шу сабабли ҳар бир беллашув катта аҳамиятга эга бўлди. Эндиги мақсадимиз Осиё Чемпионлар лигасида финалга етиб бориш. Шунга яраша рақобатбардош жамоа тузишга уринамиз. Ўйиндан кейин футболчиларга ҳам шуни таъкидладик.

Жамоамизда етакчилар бор. Лекин ғалабада жамоанинг бир оила каби уюшгани ва меҳнат қилгани қўл келди. Айтайлик, Махарадзе "Локомотив"да кўп қизил карточка оларди, жамоа билан биринчи лигага тушиб кетганди. Уни жамоага таклиф этдик ва Кахи бугунги кунда кийиниш хонаси ва майдонда етакчилардан бирига айланган. Ёки Пардаев биринчи даврани захирада ўтказганди. "Пахтакор"да эса иккинчи даврада бир қатор муҳим голларга муаллифлик қилди. Ҳар бир ўйинчи шундай тарзда ўзини кўрсатди. Ҳозир кўплаб футболчиларга таклифлар бор, лекин улар жамоани тарк этмасликларини билдиришди. Олдимизга қўйилган мақсад сари олға қадам ташлашда давом этамиз.

Мен ҳар куни ўз устимда ишлаш ва янги нарсаларни ўрганишда давом этаман. Хиддинк ёки Меленстен сингари мураббийлардан баъзи жиҳатларни ўрганганман. Мини-футбол жамоамиздан ҳам баъзи нарсаларни ўзлаштирганман ва буни айтишдан уялмайман. Чунки мураббийлик ишида барчадан ўрганиш керак ва ўзинг учун йўналишни белгилаб, футболчиларга фикрларингни тушунтириб беришинг керак. Агар ўйинчиларга нимани кўришни хоҳлаётганингни тушунтира олмасанг, унда жамоани бошқара олмайсан.

Ушбу чемпионлик фаолиятимда эришган энг қийин чемпионлигим бўлди. Ҳозиргача бир бор "Навбаҳор" ва 8 марта "Пахтакор" билан  олтин медалларга эга чиққанман. "Локомотив", "Насаф" ва "Бунёдкор" билан шиддатли кураш кечди. Ҳозирги таркибга Одил Аҳмедовни қўшадиган бўлсак, мен ишлаган пайтдаги энг кучли жамоага айланади.

Биз молиявий тарафдан энг яхши имкониятларга эга эмасмиз. Олий лигада бу борада 5-6-ўринлардаги жамоамиз. Шу сабабли бюджетимизнинг маълум қисмини ўзимиз ишлаб топишга интиламиз. Футболчиларга эса маош ва мукофот пулларини вақтида тўлаб боряпмиз. Ҳеч қачон ўйинчиларга олдиндан бирор нарса учун ваъда бермаймиз. Клуб ва жамоада барча ўз ишини профессионалларга хос, масуълиятни ҳис этган ҳолда бажаради.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика