Latest news

07:55"Ал Аҳли" бош мураббийи: Биринчи бўлимда яхши ўйнашимизга тўсқинлик қилган сабаблар кўп"   3 07:28Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 07:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 4:2  0 02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  12 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  28 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  418 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  3 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  8 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9

Самвел Бабаян: "Ғалабадан барчамиз хурсандмиз" News

Самвел Бабаян: "Ғалабадан барчамиз хурсандмиз"

Ўзбекистон - Яман учрашувидан сўнг иккала жамоа устозлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

"Ўйлашимча ўйин мухлисларга қувонч бағишлади. Барчамиз хурсандмиз, дебют ўйинимизда ғалаба қозондик. Ҳозирги кунда Осиёда барча футбол ўйнашни ўрганиб олганини айтгандим. Ҳали йигитлар янги ўйин стилини тушуниб олишгани йўқлиги кўринди. Умуман олганда бугунги ғалабадан хурсандмиз, йигитларга раҳмат айтаман", - дейди Самвел Бабаян.

- Жасур Ҳасанов бугун захирадан майдонга тушиб ўйинни кучайтира олди, кейинги ўйинда у асосий таркибда тушиши мумкинми? Ислом Тўхтахўжаевнинг ўнг қанот ҳимоячиси эмаслиги билиниб қолди.

- Филиппинга қарши ўйин учун таркибни ўйин арафасида танлаймиз. Ўша куни тайёр бўлган футболчи майдонга тушади. Тўғри Тўхтахўжаев балки ҳужумга кам ўтгандир, аммо унинг тажрибаси туфайли майдонга туширдим. Кейинги ўйиндан олдин албатта бугунги ўйинни кўриб чиқамиз ва камчиликлар устида ишлаймиз.

- Жамоа тезкор ҳужумга ўтишни ўрнига бир бирларига кўп тўп узатишди, узун диоганаллар кам бўлди.

- Бугун кўпчилик ўйинчилар учун терма жамоадаги илк ўйин эди. Кўпчилик ҳаяжонланди. Кейинги ўйинларда янада ҳужумкорроқ ўйин намойиш этамиз.

- Бугун Сардор Рашидовнинг ҳаракатларидан қониқдингизми?

- Ҳозирча таркибимизда энг қийини Рашидовга, чунки у икки ойдан буён расмий ўйинда майдонга тушмаган. Аммо бугун Рашидов барча умидларимни оқлади, у нафақат ҳужумда, балки ҳимояда ҳам ўйнади.

- Санжар Турсуновни нима учун майдонга туширишдан мақсадингиз нима эди? Мақсадингизга етдингизми?

- Турсунов хорижда ўйнаётган тажрибали легионерларимиздан бири ҳисобланади. Унинг "Ворскла" клубида ўтказган ўйинларининг барчасини кузатиб борамиз. Шунчаки у Тошкентга кеч етиб келгани учун ҳам жамоага қўшилиб кета олмади.

- Сиз ўйиндан олдин бу таркибни энг кучли деб атадингиз, бугунги ўйинга қараб бундай деб бўлмайди...

- Балки ўзаро тушуниш жиҳатидан улар кўп хато қилишгандир, аммо бугун таркибда энг кучли футболчилар йиғилган деб ҳисоблайман.

- Яман гуруҳдаги энг кучсиз жамоа экани кўриниб қолди, кейинги ўйинларда кимлар эвазига ўйинни кучайтирмоқчисиз?

- Биз захирадан футболчи қидириш эмас, бор футболчиларнинг ўйинини кучайтиришимиз керак. Насиб қилса кейинги баҳсларда яна ғалаба билан барчани хурсанд қиламиз.


Нарзулла Сайдуллаев

Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика