Latest news

17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  0 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  0 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 16:20"Астон Вилла" – "Арсенал". Таркиблар маълум  4 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  3 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  25 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  11 13:38Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0 13:05Португалиянинг ЖЧда Осиё жамоаларига қарши статистикаси қандай?  15 12:23"Манчестер Сити" етакчиси "Реал"га қарши ўйнамаслиги мумкин  2 12:15TVCOM'да бугунги ўйинлар: “Ман Сити”, “Барса” ва бошқалар  1 11:55Йозеф Блаттер: "Саудия Арабистони дунё футболини бошқармоқда"  7

Самвел Бабаян: "Ғалаба осонликча қўлга киритилмади" News

Самвел Бабаян: "Ғалаба осонликча қўлга киритилмади"

Суперлига доирасида "Андижон" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Локомотив" бош мураббийи Самвел Бабаян ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Бугун сифатли ўйин намойиш қилдик. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ҳар доим ғалаба қозониш учун интиладиган жамоамиз бугун ҳимоя ва ҳужум ўртасидаги мувозанатни ушлай олишди. Бу эса йигитларга куч берди ва кўплаб вазифаларимиз бажарилди. Ҳа, ўйин борасида муаммоларимиз кўп. Барча ўйинларни биз назорат қилаётган бўлсак-да, вазиятлардан унумли фойдалана олмаяпмиз. Баъзида футболчилар 5 дақиқага концентрацияни йўқотиб қўйишса, ғалабалар қўлдан чиқарилди. Бугун эса ҳар бир дақиқада жангга шай тургани учун йигитларга миннатдорчилик билдираман. Гарчи шундай ҳавога қарамасдан улар сифатли ўйин кўрсата олишди. Умид қиламанки, яқин вақтларда биз биргаликда қилаётган меҳнатимизнинг меваларини тотамиз.

- "Андижон" жамоаси атиги бир вазиятни яратди. Бугун жамоангиз осон ғалабага эришди деб айта оласизми?
- Осон бўлмади. Бизнинг муаммоимиз - вазиятлардан унумли фойдаланмаслик. Очко йўқотган учрашувларимизда жуда кўп вазиятларга эга бўлгандик. Бироқ ундан фойдаланиш бизга панд беряпти. Ёш ҳужумчиларимиз ҳар бир баҳсда жуда қулай имкониятларга эга чиқишмоқда. Бироқ улар бундан гол ура олишмаяпти. Ҳа, уларга яна бироз тажриба ва моҳирлик керак. Вақтлар ўтиб бу ҳам келади. Йигитларнинг потенциали юқори. Бироқ ҳали улар билан ишлаш керак. Шундай яхши ишлаш керакки, улар ҳар бир вазиятдан унумли фойдаланишсин. Бугун биз биттадан кўпроқ гол киритишга эришдик ва жамоанинг ўйини бироз юқорига қараб ўсган деб айта оламан.

- "Андижон"дан қандай ўйин кутгандингиз?
- "Андижон"ни етарлича ўрганиб чиқдик. Жамоанинг энг кучли жиҳати - тезкор қарши ҳужумлар. Жамоанинг ҳужумчилари ва қанот ярим ҳимоячилари анчагина тез ўйнашади. Бунга мисол сифатида Дониёр Исмоиловни келтириши мумкин. Бу ерга келишдан олдин майдоннинг сифати бироз ёмонроқ деб ўйлагандим ва шунга яраша тайёргарлик қилгандик. Бироқ майдон жуда яхши ҳолатда экан ва ўзимизнинг чиройли ўйинимизни кўрсатишга интилдик.

Rating: -79   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика