Latest news

08:30Килиан Мбаппе "Реал Мадрид" тарихидаги Криштиану Роналдунинг рекордини такрорлади  1 08:02ФИФА "Ал Насср" клубига трансфер тақиқи қўйди  1 07:39Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 04:29Франция кубоги. ПСЖ "Фонтене"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  0 04:27Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Севилья"ни таслим этди  23 04:24АПЛ. "Эвертон" ва "Арсенал" ўртасидаги ўйин тақдирини пенальтидан урилган гол ҳал қилди  6 04:20А Серия. "Ювентус" ва "Рома" ўртасидаги ўйинда учта гол урилди  7 00:40АПЛ. "Ливерпуль" меҳмонда "Тоттенхэм"ни мағлуб этди, лондонликлар 33-дақиқадан бир киши кам бўлиб ўйнашди  21 00:15Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" Истанбулда "Бешиктош"га мағлуб бўлди, Алиқулов захирада қолдирилди  0 23:10"Рома" "Ювентус" ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:22Педри мушакларидаги ноқулайлик туфайли "Вильярреал"га қарши майдонга тушмайди  5 21:55АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  27 20:27Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Ливерпуль" вингерини ижарага олмоқчи  1 19:58БАА Про лигаси. "Бани Яс" ўз майдонида "Хорфаккан"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, мезбонлар сафида Шукуров ва Мозговой ўйнади  2 19:30АПЛ. "Челси" меҳмонда "Ньюкасл" билан иродали дурангга эришди  17

Самвел Бабаян: “Энг кучли гуруҳдан жой олганмиз” News

Самвел Бабаян: “Энг кучли гуруҳдан жой олганмиз”

2016 йилнинг 12 январида бошланадиган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати олдидан Ўзбекистон Футбол Федерацияси матбуот хизмати Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян билан суҳбат уюштирди.

Интервью давомида мураббий бўлажак мусобақа, Ўзбекистон ўрин олган гуруҳ, рақиблар ва Қатардаги об-ҳаво шароити борасида тўхталиб ўтди.

“Ушбу Осиё чемпионати қизиқ ўтиши аниқ. Чунки бу каби мусобақаларга барча жамоалар яхши тайёргарлик билан келади. Бу турнир бутун Осиё футбоои учун кашфиётлар турнири бўлади. Чунки унда яқин келажакда қитъа футболини мана шу чемпионат иштирокчилари жаҳонга танитади”.

“Гуруҳимиз — мусобақадаги энг кучлиси. Бу гуруҳдан қайсидир жамоа албатта Риодаги Олимпиадага йўл олади. Ҳа, қуръа бизга энг кучли рақибларни тақдим этди. Кучли жамоалар фонида биз ўз кучимизга тўғри баҳо бериш имконига эга бўламиз”.

“Жисмоний тайёргарлик бугунги футболда энг муҳим аҳамиятга эга бўлган жиҳатлардандир. Кимки, жисмонан турнирга тайёр эмас экан, у ҳеч нарсага эриша олмайди. Табиийки, биз бу нарсага жуда катта эътибор қаратяпмиз. Умид қиламанки, кучли жамоалар тўсиғидан ўтишга кучимиз етади”.

“Ҳозирги кунга келиб барча чизиқлар ўртасидаги ҳамоҳангликка ва мувозанатга эришдик, деб ўйлайман. Тайёргарликга келадиган бўлсак, менимча, мураббий ўз фалсафасини футболчиларга тушунтириш ва уни майдонда тадбиқ қилиши учун бир ой муддат етарли. Нима бўлганда ҳам, қанчалик тайёр эканингни биринчи расмий ўйин кўрсатиб беради. Ўтказган ўртоқлик назорат учрашувларимиз бизга жамоанинг кучли ва ожиз нуқталарини аниқлашда катта ёрдам берди. Бироқ расмий ўйин бу, барибир, расмий ўйин”.

“Айни пайтда Қатардаги об-ҳаво футбол учун идеал, деб ўйлайман. Бундай қулай об-ҳаво шароитида ажойиб, замонавий, динамик футбол намойиш қилиш мумкин. Умид қиламанки, турнир оҳиригача об-ҳавода кечкин ўзгаришлар бўлмайди. Бу ерда ўтказган ўртоқлик учрашувларимизнинг бирида қаттиқ жала остида қолган эдик. Мусобақада бунақа фавқулотда ҳолатлар юзага келмаслигидан умидвормиз”.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика