Latest news

17:24"Ғазалкент" назорат учрашувида Қирғизистон клубини мағлуб этди  1 16:58Клаттенбург: "Дарвозабонни тўсиб қўйишга қарши янги қоида керак"  1 16:30Ҳаммаси 1-тур ҳақида  0 16:04"Сурхон" Россия жамоаси устидан иродали ғалабага эришди  3 15:35"Насаф" Бобир Абдихолиқовнинг голи эвазига Россия жамоасидан устун келди  3 15:17Испания терма жамоаси етакчисининг ЖЧ-2026да иштирок этиши сўроқ остида  1 14:56"Навбаҳор" Шимолий Македония жамоасини мағлуб этди  2 14:39Рўзимбой Аҳмедов: "Мавсум бошида исталган кучли рақиб билан ўйнаса бўлади"  2 14:15"Қўқон-1912" "Нефтчи" аъзосини ижарага олади  1 13:53"Реал" Португалия терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 13:26"Лестер" эгаси отаси хотираси учун клубни сотиш ниятида эмас  1 12:59Трубин ЕЧЛ тарихида фақат 4 нафар дарвозабонга насиб этган ютуқни қайд этди  13 12:38Бугунги ўйинлар: ЕЛда охирги тур ва бошқалар  0 12:17Абдуқодир Ҳусанов "Галатасарой" билан ўйин учун неча баҳо олди?  6 11:54Росеньор Коул Палмер ҳақида гапирди  0

Самвел Бабаян: "Чемпионатдаги интрига деярли тугади" News

Самвел Бабаян: "Чемпионатдаги интрига деярли тугади"

Coca Cola Суперлигаси 25-туридан ўрин олган "Олимпик" – "Навбаҳор" учрашувидан кейин наманганликлар устози Самвел Бабаян фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин ҳақида

- Ўйлайманки, бугун яхши ўйнай олмадик, айниқса, биринчи бўлимда. Чемпионатдаги "пауза"дан кейин қийналяпмиз. Афсуски, ўйинга киришиб кетиш қийин кечди. Бугун жамоамиз биринчи таймни ўта муваффақиятсиз ўтказди. Бу кўпроқ психологик муаммога ўхшаяпти. Афсуски, қулай имкониятлардан фойдалана олмадик. 

"Олимпик"ни табриклайман! Улар жуда яхши ўйнашди, сифатли футбол кўрсатишди, голлар ҳам аъло даражада бўлди. Афсуски, ютқаздик. Чемпионатдаги интрига деярли тугади. Ушбу мавсумни таҳлил қилиб чиқишга ҳали эрта. Ҳали яна 3 та ўйинни муносиб ўтказиб олишимиз керак.



- Жасур Яхшибоев аввалги ўйинларда кўринмаётганди. Бугун "Навбаҳор" қайдномасига ҳам киритилмади. Ваҳоланки, у терма жамоа йиғинига таклиф этилди. У билан боғлиқ вазиятни очиқчасига айта оласизми? У жамоани тарк этганми?

- Жасур Яхшибоев даволаниш ва реабилитация жараёнини ўташ учун кетганди. У Машарипов сафарга бора олмагани учун термага чақирилганди. 



- "Навбаҳор" бугун расман чемпионлик пойгасидан чиқиб кетди. Жамоа чемпионликни ҳам, кубокни ҳам қўлга киритолмади. Мавсум қандай ўтди деб ўйлайсиз?

- Олдимизга қўйилган вазифаларни уддалай олмадик, бу – факт. Мавсум тугагач, таҳлил қилиб чиқамиз ва умумий хулосага келамиз. Чемпион ҳам бўлолмадик, кубокни ҳам ютолмадик. Буни мавсум якунида кўриб чиқсак бўлади.

- "Навбаҳор"да кейинги тур олдидан йўқотишлар жуда кўп. Жамоанинг жисмоний тайёргарлик мураббийлари ва шифокорлари фаолиятини қандай баҳолайсиз?

- Жамоамизда иқтидорли мураббий (Алекса Бошкович – таҳр.) ишлади. Афсуски, у жамоадан кетди, бу унинг оилавий ҳолатига боғлиқ вазият эди. У билан куни кеча гаплашдик. Ўйлайманки, ҳозирги пайтда "Навбаҳор"нинг жисмоний тайёргарлиги билан ҳаммаси яхши. Акс ҳолда жамоа 98-дақиқагача ҳужум қилмасди. Бошковичга ёрдам бериб келган Шерзод Жўраев ҳозир унинг ўрнида ишлаяпти. Ишонтириб айта оламанки, у юқори даражада фаолият олиб бормоқда.

Rating: -45   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика