Latest news

11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  0 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  8 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  9 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  17 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  56 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  32 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:30АПЛ. Қизиқарли кечган "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди, "аристократлар" ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказишди  46

Самвел Бабаян: "Бундай ўйин билан футболимиз ривожланмайди" News

Самвел Бабаян: "Бундай ўйин билан футболимиз ривожланмайди"

Coca Cola Суперлиганинг 18-тури доирасидаги "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" учрашувидан кейин меҳмонлар устози Самвел Бабаян ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Бугун курашларга бой ўйин бўлди. Афсуски дуранг натижаси қайд этилди. Биз албатта кўпроғини ният қилгандик. Бунга бир қатор сабаблар бор. Биринчидан мезбонлар биринчи таймнинг ўзидан вақт чўзишни бошлади ва мана шу натижани сақлаб қолишга уринди. Биз икки очко йўқотдик. Дастлабки бўлимда менимча 30 дақиқа футбол ўйнадик, қолган 15 дақиқада эса рақиб футболчиларининг тўпни тепиб юбориши ва уларга ёрдам кўрсатилиш гувоҳига айландик. Тўғри бу футболдаги айёрликлар, баъзан натижа ҳам келтиради.

Аммо бундай футбол билан ривожланиш бўлмайди. Танаффус вақтида футболчиларимиз ҳатто терлашмаганди, сабаби ўйинда кўп пауза бўлди.

Ўз шогирдларимга эса раҳмат айтаман, улар охиригача курашишди. Афсуски йўқотилган икки очко ўрнини энди бошқа ўйинда тўлдиришга ҳаракат қиламиз,- деди Самвел Бабаян.

- Кубок ярим финалида ҳам шу жамоага қарши ўйнайсизлар. Бугун тактика тузаётганда ўша ўйин ҳақида ҳам ўйладингизми? 

- Кубок доирасидаги баҳсгача ҳали вақт кўп. Бугунги учрашувга қилган барча режаларимиз ўхшади, фақат гол уролмадик холос. Кубок ўйини ҳақида кейинроқ ўйлаймиз.

- Жасур Яхшибоев 90 дақиқага тайёр эмасми? 

- Жасур узоқ вақт давомида футбол ўйнамади, шу боис ҳали тўлиқ тайёр эмас. Бугун 30 дақиқа ўйнади холос. Оиласида содир бўлган қайғули ҳодиса ҳам унга таъсир қилди. Мавсум охирида Яхшибоев ўз даражасини кўрсатади деб ўйлайман.

- Жамшид Болтабоев бугун майдонга тушганида "Навбаҳор"да ғалаба учун имконият кўпроқ бўлармиди? 

- Ўйиндан аввал ҳам айтдим, Жамшид жамоамизнинг муҳим футболчиларидан бири. Бироқ унинг ўрнига бугун жамоа сардори тушди ва юқори савияда ўйнади.

Rating: -76   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика