Latest news

13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  0 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  4 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  2 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  10 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  4 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  30 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  2 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  8 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  10 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  14 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  3 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  1

Самвел Бабаян: "Бугунги ўйинни 70 фоиз ўз назоратимизда ўтказдик" News

Самвел Бабаян: "Бугунги ўйинни 70 фоиз ўз назоратимизда ўтказдик"

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Нефтчи" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Самвел Бабаян матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Биринчи навбатда бугунги ғалаба билан мухлисларимизни табриклашни истардим. Дербида муҳим ғалабани қўлга киритдик. Қадрли "Навбаҳор" мухлислари, Сизларни жамоамизнинг бугунги ғалабаси билан табриклаймиз. Йигитларга раҳмат, улар гуруҳ босқичида 100 фоизлик натижа билан навбатдаги босқич масаласини ҳал этишди. Олдинда бизни муҳим ўйинлар кутиб турибди, босқичма-босқич давом этамиз. Бугунги ўйинни 70 фоиз ўз назоратимизда ўтказдик.

- Жамоа 7 ўйиндан буён бир ҳужумчи билан ҳаракат қилаяпти. Режангизда ўйинни 2 та ҳужумчи билан бошлаш варианти ҳам борми?

- Тактика бўйича Сиз билан мен гаплашмайман. Мен конкрет айтганман, бизда 10 хил ўйин услуби бор. Бизда исталган вақтда ҳужумга қўшилиб кетадиган, ҳужумчига айлана оладиган футболчилар бор. Номинал бир ҳужумчи майдонда бўлса, керак вақтида 2 та ҳужумчи услубига ҳам ўтишимиз мумкин. Бу савол бугунги кунда долзарб эмас. Биз ҳужумкор ўйин намойиш этаяпмиз.

- "Нефтчи" бош мураббийи Илҳом Мўминжонов Суперлига биринчи турида "Навбаҳор" ўйнашни истагани ҳақида гапирганди. Бу бўйича сизнинг фикрингиз қандай?

- Ким билан ўйнашнинг фарқи йўқ. Фақат "Навбаҳор" ва "Нефтчи" ўртасидаги ўйинларида ҳар доим кучли интрига бўлган. Бу жамоалар ўртасидаги ўйинларга мухлисларнинг қизиқиши жуда юқори.

- Элгужа Григалашвилининг холати қандай?

- Унда ҳаммаси яхши, кейинги ўйинга қадар тайёр бўлади.

- Жамоада иккита бир хил таркиб шаклланган. Нега ротацияларни амалга оширмаяпсиз?

- Савол учун раҳмат. Бу мен кутган савол. Ҳозирги таркибда 7-8 нафар янги футболчилар бор. Улар жамоага мослашиб кетишлари учун вақт зарур бўлади. Кубок учрашувларида ҳам бизга Суперлига клублари тўғри келиб қолди. Захирамизда жуда яхши футболчилар бор, ҳар бир чизиқда етарлича рақобат шаклланган. Биз учун натижа жуда муҳим. Вақти келиб барча футболчиларга имкон берамиз.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика