Latest news

17:15"Футбол олами". Ярим финалчилар маълум, хайр "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"  2 16:59"Андижон", "Динамо", "Навбаҳор"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари   6 16:34"Ливерпуль" "Бавария" футболчисини АПЛга қайтармоқчи  0 15:45Жаҳон чемпионатигача: Бентуда терма жамоани тайёрлаш учун қанча вақт бўлади?  20 15:23Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ярим финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 15:10"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини "Милан"да давом эттиради  1 14:44Бенту бошқарган терма жамоалар мундиалларда нима каромат кўрсатган?  27 14:23Нкунку фаолиятини А Серияда давом эттиради (Фабрицио Романо)  8 14:15"Арсенал" яна бир трансфер бўйича келишувга эришди  0 14:06CAFA NATIONS CUP-2025 мусобақаси бошланмоқда. Эртага ўйинолди матбуот анжуманлари ва расмий машғулотлар бўлиб ўтади  5 13:45Бенту Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги 10-хорижлик мураббий бўлади. Аввалги ҳамкасблари қандай натижа кўрсатган?   42 13:03Бугун ЕЧЛга қуръа ташланади. Олма-отага кимлар келади?  7 12:43Конференциялар лигаси саралаши. Бугун Файзуллаев ва Шомуродов жамоаси жавоб учрашувида майдонга чиқади  5 11:34Эшитдик-да! Тимур Кападзе "Пахтакор" бош мураббийи бўлиши мумкин  71 10:48ПСЖ ва "Ювентус" ўзаро келишувга эришди  0

Самвел Бабаян: "Бизнинг ўйинларда ҳам шу қадар кўп мухлислар ташриф буюришини орзу қиламан" News

Самвел Бабаян: "Бизнинг ўйинларда ҳам шу қадар кўп мухлислар ташриф буюришини орзу қиламан"

"Насаф" - "Пахтакор" ўйинидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида "Пахтакор" клуби менежери Самвел Бабаян иштирок этди.

Бугун мухлислар учун ҳақиқий футбол байрами бўлди. Қаршида ҳар доим кучли жамоа бўлган. Осиё чемпионлар лигаси даражасидаги ўйин гувоҳига айландик. Ўйинда ғалаба қозониб туриб, уч очкони қўлдан бой бердик. Лекин дуранг натижасидан қониқдим. Бугун футболчиларим мен берган кўрсатмаларни 100 фоиз эмас, 99 фоизга бажаришди. Агарда 100 фоизга бажаришганида, биз бугун ғалаба қозонардик.

Қаршилик футбол ишқибозларини алохида ажратиб кўрсатмоқчиман. Улар бугун ўз жамоаларини жуда чиройли тарзда қўллаб-қувватлашди. Одатда футбол мухлислари жамоанинг 12-футболчиси ҳисобланишади. Лекин мен "Насаф" ишқибозларини 12 эмас, балки 13 ва 14 футболчи деб ҳисоблардим. Бугун улар ажойиб тарзда мухлислик қилишди. Мен ҳам бизнинг ўйинларда ҳам шу қадар кўп мухлислар ташриф буюриб, стадионни тўлдириб ўтиришларини орзу қиламан. 

Яна шуни қўшимча қилишни истардимки, Қаршилик мухлислар ҳали бу жамоа билан кўплаб ғалабаларни нишонлашади. Улар бунга ҳақлилар. 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика