Latest news

08:50Салоҳ — журналистлар талқинига кўра АПЛда мавсумнинг энг яхши футболчиси  2 08:22"Байер"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  0 07:54"Барселона" учта ўртоқлик учрашуви учун 15 миллион олади  1 07:25Суперлига. Бугун 9-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  4 01:47А Серия. "Милан" иродали ғалабага эришди  6 01:20"Бавария" "Байер" футболчиси билан келишиб олди  0 00:45Расман: Ироқ термасига янги бош мураббий тайинланди  0 00:40Суперлига. Абрамов бошчилигидаги "Динамо" кичик ҳисобда ғалаба қозонди, "Андижон" эса дербида "Нефтчи"га мағлуб бўлди  1 00:19Вадим Абрамов: "Салбий ўйин кўрсатган бўлсак-да, натижа ижобий бўлди. Менга шуниси яхшироқ"  8 23:57Микель Артета: "Ҳакими жавоб ўйинида гол урмаслиги керак эди"  5 23:19Февзи Давлетов: "Ички муаммолар бор, буни биз ҳал қила олмаймиз"  4 22:57Вальверде Мбаппега таъриф берди  2 22:14Абрамов ва "Динамо"нинг навбатдаги қурбони "Сурхон" бўлди. Самарқандликлар мағлубиятсиз юришини давом эттирди  43 21:59"Барселона" ёзда Осиёга келади  3 21:27Артём Петросян: "Футболчилар руҳий жарликда. 3-4 кун ичида бу ҳолатдан олиб чиқиб бўлмайди"  14

Самвел Бабаян: “Биз Қатарни яхши ўрганиб чиқдик” News

Самвел Бабаян: “Биз Қатарни яхши ўрганиб чиқдик”

Жаҳон чемпионати-2018 саралашининг учинчи босқичи, иккинчи тур ўйинлари доирасидаги Қатар – Ўзбекистон учрашуви олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманнинг дастлабки қисмида, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян иштирок этиб, ўйинолди фикрлари билан ўртоқлашди.

“Жаҳон чемпионати саралаши доирасида эртага бизни жиддий ўйин кутиб турибди. Қатар терма жамоаси таркибида савияли футболчилар анчагина. Рақиб ўйинини яхши ўрганган ҳолда, эртанги асосий вазифамиз ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни намойиш қилишдан иборатдир”, дея сўз бошлади Самвел Бабаян.

“Биринчи турда биз ҳақиқатдан ҳам қийин ўйин ўтказдик. Бир қанча вазиятлардан унумли фойдалана олмадик. Қатар терма жамоаси ўйинига келсак, улар Эрон билан ўйинда камида бир очкони қўлга киритишлари лозим эди. Рақибдан ҳеч бир жиҳатда кучсиз бўлмади. Баъзи вазиятларда Эрондан яхшироқ ҳаракат қилди. Аммо футболда хатолар кўп нарсани ҳал қилади. Ўша ўйинда ҳам шундай бўлди. Эртанги ўйин ҳақида тўхталсак, биз ҳар бир ўйинда ғалаба учун ҳаракат қилишимиз керак. Умид қиламанки, жамоа футболчилари юқори профессионализм намойиш этиб, энг яхши ўйинини намойиш этади”.

“Биз рақибни яхши ўрганиб чиқдик. Улар ўтказган расмий ва ўртоқлик ўйинларини кўрдик. Бу жуда савияли жамоа. Ҳар қандай жамоа ҳам сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юбориши мумкин. Эронга қарши ўйиннинг сўнгги дақиқаларида гол ўтказиб юборгани бу жамоанинг заиф эканини кўрсатмайди. Аммо биз асосий эътиборимизни ўз ўйинимизга қаратамиз”, - деди Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи.

Rating: +44   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика