Latest news

14:08Агент Альвареснинг "Атлетико" бўйича позициясини ошкор қилди  0 13:12Довбик янги клуб қидирмоқда  1 12:28АПЛнинг икки клуби Ковачични ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 11:47"Реал" ва АПЛнинг тўрт гранди Йилдизга даъвогарлик қилмоқда  6 11:19"Реал" Эндрикни Бундеслига клубига ижарага бериши мумкин  2 10:45Онана? IFFHS 2025 йилнинг энг яхши дарвозабони номинациясига номзодлар рўйхатини эълон қилди  3 10:17Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...  12 09:51МЮ Бруну Фернандешнинг трансферидан қанча ишлаб олиши маълум  1 09:22"Андижон"дан трансфер тақиқи ечилди  1 08:55"Ливерпуль" "Эл Класико" вақтида "Реал"нинг икки нафар футболчисини кузатиб боради  3 08:28"Барселона" президенти: "Реал"ни мағлуб этишимизни томоша қилишдан ҳеч қачон чарчамайман"  28 08:01Месси дубл қайд этган баҳсда "Интер Майами" ғалабани қўлга киритди  9 07:40Суперлига. Бугун Водий дербиси бор  11 01:45А Серия. "Милан" кутилмаганда очко йўқотди  13 01:15Артета "Арсенал" "Челси" рекордини янгилашни истаётганини айтди  6

Самвел Бабаян: "Битта гап айтаман, эртага ғалаба қозонмоқчимиз" News

Самвел Бабаян: "Битта гап айтаман, эртага ғалаба қозонмоқчимиз"

Ўзбекистон ва Эрон учрашувидан олдинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Самвел Бабаян иштирок этди.

Унга Марат Бикмаев ҳамроҳлик қилди.

"Эртага биз гуруҳ фаворитига қарши ўйнаймиз. Бу жамоа айни пайтда ФИФА рейтингида Осиёнинг энг кучли жамоаси бўлиб турибди. Таркибида Европанинг кучли клубларида ўйнайдиган футболчилар бор. Эронни яхшилаб ўрганиб чиқдик. Эртага мухлисларга ёқадиган ўйин кўрсатишга уринамиз", - дейди Бабаян.

"Эртага яхши ўйин бўлади. Умид қиламанки олдимизга қўйилган барча режаларни бажарамиз. Ғалаба қозониб мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз", - дейди Бикмаев.


- Одил Аҳмедовнинг ҳолати ҳақида нима дея оласиз?

- У Европа лигаси доирасида клуби сафида жароҳат олди. Тикланиш жараёни яхши кетмоқда. Балки эртага уни майдонда кўрармиз.

- Қатар билан ўйинда ўнг қанот ҳимоямизда кўплаб хатолар бўлди. Балки эртага Тўхтахўжаевнинг ўрнига бошқа футболчини кўрармиз?

- Тўғри сездингиз. Қатар билан баҳсда хатолар кузатилди. Бироқ Тўхтахўжаев марказий ҳимояда ўнг қанотга ўтгани учун хатолар бўлиб туради. Шу боис унга тўлиқ ишонишда давом этаман.

- Сурия билан Тошкентда ўйинда ҳаяжон сезилди, Қатарда эса эркин ўйнадик. Сафарда жамоа осонроқ ўйнаётгандек туюлмоқда.

- Гуруҳдаги ҳар бир рақиб кучли, масалан Сурияни йирик ҳисобда ютамиз деганлар кўп бўлганди. Улар Жанубий Корея билан дуранг ўйнашди. Биз учун ҳар кейинги баҳс энг муҳими. Шундай экан эртага Эронга қарши учрашув биз учун энг муҳими.

- Эртанги ўйиндан олдин сизни нима ташвишга солмоқда. Биринчи навбатда?

- Одил Аҳмедовнинг яхши спорт формасида эмаслиги ташвишлантирмоқда. Қолган барчаси жойида.

- Эрон доим сўнгги дақиқаларда кўп гол уради. Сиз бунга қарши чора тайёрлаб қўйдингизми?

- Бу рақибни ўрганиш жараёнида Эрон билан олдинги барча ўйинларни кўриб чиқдик. Рақиб ҳозир ҳам ўз фалсафасини ўзгартиргани йўқ. Эртага насиб қилса бунга чора топамиз.

- Эрон кучли жамоа деяпсиз, эртага дуранг қайд этилса сиз бунга рози бўлармидингиз?

- Келинг олдиндан қандайдир тахминлар қилмайлик. Футбол вазиятларга бой спорт тури. Унда исталган ҳолат бўлиши мумкин. Биз ўйиндаги ҳар қандай вазиятга тайёрмиз.


- Машарипов йиғинга чақирилди. Унинг ҳолати қандай?

- Таркибга чақирилган 23 нафар футболчи айни пайтда Ўзбекистондаги энг кучли футболчилар ҳисобланишади. Машарипов охирги ўйинлари орқали терма жамоага муносиб эканлигини исботлади.

- Эртага Ўзбекистон кўпроқ ҳужумга ўтади. Эрон қарши ҳужумда ўйнаши кутилмоқда. Мавсум охири бўлгани учун бизнинг футболчиларнинг спорт формаси панд бермайдими?

- Араб давлатларида ўйнайдиган футболчилар учун мавсум бошланди. Сардор Рашидов, Азиз Ҳайдаров ҳам ўз клублари сафида ўйнашди. Маҳаллий футболчилар ҳам яхши ҳолатдалар. Битта гап айтаман, эртага ғалаба қозонмоқчимиз.


Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +93   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика