Latest news

18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  1 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  0 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  0 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  33 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  60 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  3

Самвел Бабаян: "Биринчи ўриндан йил охиригача тушмасликка ҳаракат қиламиз" News

Самвел Бабаян: "Биринчи ўриндан йил охиригача тушмасликка ҳаракат қиламиз"

"Пахтакор" - "Қизилқум" учрашувидан сўнг иккала жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унинг иккинчи қисмида "шерлар" бош менежери Самвел Бабаян иштирок этди.

"Мавсумдаги учинчи ўйинни ўтказдик. Ҳозирги давр учун у қадар ёмон ўйин ўтказганимиз йўқ. "Қизилқум" "чақилмас ёнғоқ" ролини ўйнади. Футболчиларимиз кўплаб вазиятлардан фойдалана олмай бироз ҳаяжонланишга мажбур қилишди. Йигитлар биринчи ўриндан йил охиригача тушмасликка ҳаракат қилишларини айтишди.

Учта учрашув ўтказдик. Биз ўйиндан ўйинга яхши формага кириб бораётганимизни ҳис қилаяпман.  

Бизда ҳужумчи ёки ҳимоячи йўқ, бизда 10та футболчи ҳам ҳимояда, ҳам ҳужумда ўйнайди.

Кримецни ўтган йил ижарага бергандик. У катта халқаро тажриба олиб қайтди. Ҳозир молиявий ҳолатимиз яхши, шу боис футболчиларимизни ижрага беришни истамадик. Улар ўзимизда ўйнаганлари яхши.

Ҳакамликни муҳокама қилмайман. Масалан биринчи турда Толибжонов ҳақида хабарлар чиқди. Ҳамкасбларимдан илтимос қилардимки барча ўз жамоаси ҳақида ўйласин. Мисол учун, бугун ҳам биринчи дақиқада "Қизилқум" футболчиси қўли билан ўйнади. Мен ҳам пенальти сўрашим мумкин эди. Аммо ҳакам ҳам одам, у ҳам хато қилиши мумкин, шу боис ҳамма ўз ишини қилгани яхши. Шу жумладан мен ҳам.

Олдинги турларда водийга борганимизда стадионларга минглаб мухлислар келганларини кўриб рости ҳавас қилдим. Шу боис бугун ҳам "Пахтакор" стадионида совринли акция ташкил қилдик. Тошкентда ҳам мухлислар кўпайишини истаймиз", - дейди Самвел Бабаян.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика