Latest news

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  3 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  29 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Самвел Бабаян: "Барча жамоалар “Навбаҳор”га қарши ўзгача кайфиятда майдонга тушади" News

Самвел Бабаян: "Барча жамоалар “Навбаҳор”га қарши ўзгача кайфиятда майдонга тушади"

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи, 2-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Динамо” (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида "Навбаҳор" бош мураббийи Самвел Бабаян иштирок этди.

Самвел Вячеславович аввал ўйин ҳақида тўхталиб, қуйидагича фикр билдирди.

- Кўп маротаба таъкидлаб ўтганимдек, барча жамоалар “Навбаҳор”га қарши ўзгача иштиёқда майдонга тушади ва биз учун осон ўйинлар йўқ. Бугунги ғалаба билан клубимиз мухлисларини табриклаган ҳолда, йигитларга “Динамо” аутсайдер бўлишига қарамай, бутун учрашув давомида ҳушёрликни йўқотмаган ҳолда, ўйинни назорат қилишгани учун миннатдорчилик билдираман. Тўғри, шогирдларим кўплаб қулай вазиятлардан фойдалана олишмади. Шундай бўлсада, таъкидлаганимдек, йигитлар ўйинни назорат қила олишди.

Яна шуни ҳам айтиш лозимки,“Динамо” таркибидаги футболчилар кўпчиликка нотаниш бўлишига қарамай, мураббий имзоси билиниб турибди. Самарқандликларнинг ўйинларини таҳлил қилиб, шунга гувоҳ бўлдикки, жамоа Суперлига ва Ўзбекистон кубоги доирасидаги баҳсларда рақибларга муносиб қаршилик кўрсата олган ва мағлубиятга лойиқ бўлмаган. Бир сўз билан айтганда, “Динамо” яхши жамоа ҳамда кейинги ўйинларда нималарга қодирлигини намойиш эта олади.

Яна бир марта ғалаба билан “Навбаҳор” мухлисларини табриклаб, шундай руҳда давом этамиз, деган умиддаман, - деди Самвел Бабаян.

- Эҳсони Паншанбе ва Андрей Сидоров нега майдонга кам тушишмоқда?

- “Навбаҳор”да хоҳлаган пайтда майдонга туша оладиган ажойиб футболчилар бор ва улардан бирортасини алоҳида ажратиб кўрсатишни истамайман. Ушбу ўйинчилар қаторида захира ўриндиғидан ўрин олган бошқа футболчиарни ҳам тилга олиш мумкин. Пайти келиб, улар майдонга тушиб, жамоамизга ёрдам берадилар. Асосийси, ҳозирги вақтда “Навбаҳор”нинг ҳар бир позициясида соғлом рақобат мавжуд бўлиб, тенг кучли бўлган иккита таркибга эгамиз ва қайси футболчи ўйинга тайёр бўлса, ўша майдонга тушади.

- Бугун “Навбаҳор” “Қизилқум”га қарши кечган баҳсдаги каби ёрқин ўйин намойиш эта олмади. Футболчилар кейинги, “Нефтчи” билан бўладиган “водий дербиси” учун кучларини сақлашдими?

- Бу фикрингизга қўшилмайман. Боиси, йигитлар яхши ўйин кўрсатишди, аммо кўп гол ура олишмади. Юзага келган барча вазиятлардан фойдаланганимизда, таассуротлар ўзгача бўларди, албатта. Йигитлар таъкидлаганимдек, ўйин назоратини ўз қўлларида ушлаб туришди. Рақиб футболчилари дарвозамиз олдида бирортаям хавфли вазият ярата олишмади.

Ўз ўрнида шуни ҳам таъкидламоқчиманки, у дерби бўладими ёки йўқми, биз учун рақибнинг фарқи йўқ. Боиси, айтиб ўтганимдек. барча жамоалар “Навбаҳор”га қарши ўзгача кайфиятда майдонга тушади. Мақсадимиз “Навбаҳор”нинг брендини тиклаш, топ клублар қаторига қайтариш.

Шу боис, ҳар бир баҳсда майдонга ғалаба қозониш иштиёқида тушамиз.

- Бугунги ўйинда ҳужумлар якунига етмади. Буни нима биан изоҳлайсиз?


- Биринчи бўлимда ҳужумлар анча кескин тус олди. Аммо 2-бўлимда ҳақиқатан ҳам ҳужумлар унчалик ўхшамади. Бу эса ҳисобнинг қалтислиги ва босим билан боғлиқ. Боиси, рақиб тушунарсиз ҳужум уюштириш орқаи тасодифан гол уриб қўйиши ҳам мумкин эди. Ислом Кенжабоев захирадан майдонга тушганидан сўнг, ҳужумдаги кескинлик кучайиб, йигитлар ўшанда юзага келган вазиятлардан фойдаланишганида, камида 3 та гол урган бўлардик.

Тўғри, ҳужум чизиғида барқарорлик йўқ. Аммо бугунги баҳснинг бошланғич таркибида майдонга тушган футболчилар рўйхатига эътибор берган бўлсангиз, улардан бор-йўғи икки нафари ўтган мавсумда “Навбаҳор”да ўйнаган йигитлар. Қолган 9 нафари эса янги футболчилар. Уларнинг майдонда ўзаро тушунишлари учун эса бироз вақт керак. Ўзбекистон кубоги баҳслари бизга айнан шунинг учун шарт. Суперлиганинг 3-туридан сўнг, Тошкентда “Пахтакор”га қарши кечадиган муҳим учрашув олдидан чемпионатда катта танаффус юзага келди. Бу эса ўша ўйинга ўз таъсирини ўтказди. Ҳужумда барқарорлик юзага келиши учун ҳали яна кўп меҳнат қилишимиз лозим.

- Егор Кримец қачон майдонга қайтади?

- Егор умумий гуруҳда шуғулланиб, жароҳатидан тикланмоқда ҳамда юкламаларни бажармоқда. Таркимиздан 4 нафар марказий ҳимоячи жой олган ва бу биз учун омад. Айтганимдек, жамоамизда соғлом рақобат мавжуд ва ким ўйинга тайёр бўлса, ўша майдонга тушади. Кримец Ўзбекистон миллий терма жамоа аъзоси. Егор жорий мавсум давомида жамоамизга ҳали кўп асқотади.

- Азимжон Аҳмедов жароҳатидан фориғ бўлдими?

- Аҳмедов жароҳатдан кейинги тикланиш машқларини бажармоқда. У асосий таркиб ўйинчиси ва тезроқ сафимизга қайтишини кутяпмиз.



Rating: -23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика