Latest news

01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 01:00"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  34 00:35Снейдер: "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  2 00:22АПЛ. "Ливерпуль" – "Сандерленд", ​"Лидс Юнайтед" – "Челси". Таркиблар аниқ  2 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  4 23:43АПЛ. "Арсенал" – "Брентфорд". Таркиблар аниқ!  0 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 22:05Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  4 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  3 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0 20:45"Манчестер Юнайтед" ҳақида гапирилганда телевизорни ўчириб қўяман" – Аморим ўзига қаратилган танқидлар ҳақида  1 20:24U-21 биринчилигида мавсум якунланди + ЯКУНИЙ ЖАДВАЛ  10 19:45Уэсли Снейдер: "Ҳозир "Олтин тўп" мезонлари менинг давримдагига қараганда мантиқлироқ"  23

Самвел Бабаян: "Андреев ҳам, бошқа футболчилар ҳам босим натижасида кўп хато қилишди" News

Самвел Бабаян: "Андреев ҳам, бошқа футболчилар ҳам босим натижасида кўп хато қилишди"

Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Насаф" (0:0) баҳсидан кейин мезбонлар устози Самвел Бабаян фикрларини билдирди.


"Бугун менимча футбол байрами у қадар ўхшамади. Йигитлар мухлисларни хурсанд қилиш учун бироз шошиб қолишди. 

Рақибимиз бир неча йиллардан буён барқарор ўйин намойиш этиб келмоқда. Бундан ташқари, "Насаф" битта расмий ўйин ўтказиб бўлди – Суперкубок. 

Бугун биз ғалабага яқинроқ эдик, бир нечта имкониятлар бўлди. Афсуски, улар гол билан якунланмади. 

Мухлислар бугун "Навбаҳор-2022"ни фақат қисман кўришди. Биринчи таймдаги дастлабки 20 дақиқа ва учрашувнинг охирги 35 дақиқасида. Бу йил қизиқарли чемпионат бўлади деб ўйлайман. Ўйинимизни янада сифатли қилишга ва мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз", – деди Бабаян.

- "Навбаҳор"га мухлислар ёрдам беради дейишади, аммо менимча, бугун улар халал бергандек бўлди. Айниқса, сўнгги 10 дақиқада ҳар бир пас ноаниқ кетаверди...

- Тўғри айтяпсиз. Мухлисларни хурсанд қилиш учун ҳаддан зиёд истак бор эди. Клубга келганимда айтганман, "Навбаҳор"да босимга бардошли футболчилар ўйнаши керак деб. Бугун катта имтихон бўлди. Хатоларни таҳлил қиламиз. 

- 1996 йилги "Навбаҳор"да ишлагансиз, ҳозирги ва ўша жамоани таққослай оласизми? 

- Ҳозир икки жамоани таққослаш қийин. 1996 йилда ҳам, ҳозир ҳам яхши футболчилар жам бўлишган. Икки жамоа ҳам мен учун қадрдон. Худди 1996 йилгидек сифатли ўйин кўрсатишга уринамиз. 

- Андреевга тўп тушганида фақат "ичкарига" тепиб юбормоқда. Сиз шундай кўрсатма берганмисиз ёки ўзини йўқотиб қўйдими? 

- Андреев ҳам, бошқа футболчилар ҳам босим натижасида кўп хато қилишди. 

- "Навбаҳор" Туркияда 10 дан зиёд ўртоқлик учрашуви ўтказди, бироқ бугун кўрдикки, жамоавий ўйиндан асар ҳам йўқ...

- Бугун юқорида айтганимдек, ишқибозлар жамоавий ўйиннинг фақат бир қисмини кўришди. Ҳали олдинда анча қиладиган ишларимиз бор.

Rating: -67   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика