Latest news

19:53Суперлига. "Динамо" - "Бунёдкор" 0:1 (матнли трансляция)  2 19:30"Реал" Лунинни МЮга қўйиб юбормади  0 19:01Про лига. "Олимпик-MobiUz" – "Жайхун". Таркиблар маълум  0 18:53Эрон 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок эта олмаслиги мумкин  21 18:20"Барса" футболчиси Францияга кетмоқда  0 17:52Турки Ал аш-Шайх Англия клубини сотиб олиш ҳақида ўйламоқда  0 17:24Вирцни қўлдан чиқарган "Бавария" "Арсенал" футболчисига юзланди  1 16:55Исландиялик иқтидор "Рома"ни қизиқтирмоқда  1 16:27Қаҳрамонлик ортидаги оғриқ: Беллингем операция столига ётади  5 15:59"Фиорентина" юлдузи "Манчестер Юнайтед" нишонида  0 15:33Диёр Холматов голини нега Асенсио услубида нишонлагани ҳамда топ-5 чемпионатга йўл олиши ҳақида гапирди  11 15:07Тео Эрнандес "Ал Ҳилол"га ўтишга рози бўлди, клублар келишувга эришди  1 14:39"Суонси" собиқ устози аэропортда ишламоқда  4 14:10Брайан Риаскос: "Ҳужумдаги исталган позицияда ўзимни қулай ҳис қиламан"  3 14:03Самарқандда синмайдиган анъана, енгилмас Абрамов "армияси" ва уча олмаётган "қалдирғочлар" — “Динамо” ва “Бунёдкор” тўқнашувидан олдин  7

Самода ҳалокатга учраган клублар News

Самода ҳалокатга учраган клублар

Бразилиянинг "Шапекоэнсе" жамоаси Колумбия осмонида ҳалокатга учраган навбатдаги футбол клубига айланди.

Шу ўринда биз шундай жамоаларни ёдга олиб ўтамиз.

1949 йил 4 май. «Торино» (Италия)
Учувчиларнинг хатоси оқибатида ўша пайтда Италия терма жамоасининг асосини ташкил этган «Торино» клуби ҳалокатга учради. Фожеада 31 киши ҳалок бўлди. Шулардан 18таси футболчилар эди, 10 нафари терма жамоа ўйинчилари. Шунингдек, жамоа раҳбарияти, уч журналист ва беш нафар экипаж аъзоси ҳаётдан кўз юмди.

1958 йил 6 февраль.  «Манчестер Юнайтед»нинг ҳозирги таркиби ўша ҳалокатда ўлган футболчиларни хотирлаш учун эски либосларда майдонга тушди. Мюнхендаги бахтсиз ҳодисада кўплаб футболчи, жамоа раҳбарияти, журналист ва экипаж аъзоси ҳалок бўлди. Кейинчалик ушбу ҳалокат ҳақида «Юнайтед. Мюнхен трагедияси» деб номланган бадиий фильм суратга олинди.

1960 йил 16 июль. Каструп шаҳар аэропортига ноқулай қўниш чоғида Дания термасининг иккинчи таркибидан 8 нафар футболчи дунёдан кўз юмди.

1961 йил 3 апрель. Орадан бир йил ўтмасдан Чили биринчи дивизионида фаолият кўрсатаётган «Грин Кросс» клуби ўз тақдирига битилган фожеа билан тўқнаш келди. Сафардаги ўйиндан қайтиш чоғида жамоа Лас-Ластимас тоғидан ўта олмади.

1979 йил 11 август. 8 август куни Тошкентда Ворошиловграднинг Заря клубини 3:1 ҳисобида доғда қолдирган Пахтакорнинг ўша таркиби учун сўнгги учрашувга айланишини ҳеч бир ишқибоз ўйлаб ҳам кўрмаганди. 13 августда Минскда Динамога қарши белгиланган учрашув арафасида рўй берадиган ҳалокат ҳали бутун миллатни ларзага солишини ҳеч ким билмасди. Тошкент вақти бўйича соат 13дан 35 дақиқа 38 сония ўтган. Шу лаҳзада Тошкент-Гурьев-Донецк-Минск рейсида парвоз қилаётган ТУ-134 самолёти Челябинск-Кишинёв рейсини бажараётган шу русумдаги бошқа самолёт билан тўқнашиб кетди. Фожеа ердан 8400 метр баландликда юз берди ва икки самолёт бортида бўлган 178 киши ҳалок бўлди. Улар орасида ўша вақтда ўзбек футболининг фахри ҳисобланган «Пахтакор»нинг 17 нафардан иборат таркиби ҳам бўлган. Афсуски, диспетчернинг хатоси икки юзга яқин инсонларни бу ҳаётдан олиб кетди.

Шунингдек, «Стронгест» (Боливия, 19 футболчи ҳалок бўлган), «Эйр Ликуид» (Жазоир), «Альянса» (Перу, 43 футболчи, клуб раҳбарияти ва мухлислар), Суринамдан бўлган ва Голландияда тўп тепган 23 футболчи (бахтли тасодиф туфайли Рууд Гуллит ва Франк Райкаард улар орасида бўлмаган) ҳамда Замбия терма жамоаси (бутун таркиб ва жамоа аъзолари) авиаҳалокатдан жабр кўрганлар қаторида зикр этилади. Ушбу жамоаларнинг баъзи футболчи ва аъзолари ҳалокатдан қутулиб қолишган. Акс ҳолда, жаҳондаги ишқибозлар Бобби Чарльтон, Мэтт Басби сингари инсонларни кейинчалик миллионлар ўйини атрофида кўрмаган бўлишарди.
 

Беҳзод Назаров

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика