Latest news

01:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Ювентус"ни "янчиб ташлади"  25 01:24"Арсенал" Родригога альтернатив топиб қўйди  0 00:35Суперлига. "Андижон"дан сафарда камбэк!  1 00:27"Ливерпуль" футболчиси учун уч топ-клуб курашади  3 23:43Тер Штеген Франция сари йўл олиши мумкин  1 23:21Ҳаким Фузайлов: "Бешта гол урадиган ўйинимизда учта гол ўтказдик"  4 22:59Максим Шацких: "Бундай голлар ўтказмаслик керак"  7 22:29Кристиан Эриксен: "Манчестер Юнайтед"га келиб, юраги ҳаста бўлган оддий одам эмас, ҳақиқий футболчи эканлигимни исботладим"  0 21:59Суперлига. Жиззахдаги драмада "Андижон" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  58 21:24Криштиану Роналду шартнома узайтирилгани ҳақида: "Менинг амбицияларим тугамайди"  24 20:59U21 биринчилиги. Пешқадамлар баҳсида дуранг, "Сўғдиёна", "Андижон", "Машъал"дан камбэк ва бошқа натижалар  1 20:17"Окленд" 1 млн долларни футболчилар ҳамда ходимлар ўртасида тақсимламоқчи  1 19:53"Ливерпуль" собиқ футболчиси Лаллана фаолиятини тугатиб, мураббийликка ўтди  4 19:30Шомуродов тавсияси билан Сурхондарё вилояти футбол академиясига спорт директори тайинланди  10 18:47Расман: Роналду "Ал Насср"да қолди!  19

Сами Ал Жабер: "Менимча, финалда "Ал Ҳилол" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонади" News

Сами Ал Жабер: "Менимча, финалда "Ал Ҳилол" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонади"

Бугун Осиё чемпионлар лигасининг иккинчи финал учрашуви бўлиб ўтади. Япониянинг Сайтама шаҳрида кечадиган баҳсда "Урава Редс" Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клубига қарши майдонга тушади. Маълумки, биринчи ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилган.


"Ал Ҳилол" афсоналаридан бири Сами Ал Жабер бугунги учрашув олдидан ОФК расмий сайтига интервью берди. Ал Жабер 2000 йил "Ал Ҳилол" ушбу мусобақада ғолиб чиққан, фақат ўшанда мусобақа Чемпионлар кубоги деб юритиларди.

- "Ал Ҳилол"нинг бу йил ОЧЛда муваффақиятли иштироки сабаби нимада?
- Биз "Ал Ҳилол"ни доим бир текис ўйнайдиган жамоа сифатида биламиз. Бу ерда клуб мураббийлари ва футболчилар бир текис иш олиб боришади. 2009 йилдан бошлаб клуб олдига қисқа, ўрта ва узоқ муддатли режалар қўйилди ва клуб навбати билан ушбу режаларни амалга оширишга ҳаракат қилиб келмоқда.

- Омар Хрбиннинг ўйини сизда қандай таассурот қолдиряпти?
- У шубҳасиз ҳозирги пайтда Осиёнинг энг кучли ҳужумчиларидан бири. Хрбин "Ал Ҳилол"га келганидан бери мунтазам ишламоқда ва янги жамоага тезда мослашиб олди. Суриялик ҳужумчи "Қирол Кубоги"да зафар қучишимизга яқиндан ёрдам берди. У "Урава" билан кечган биринчи баҳсда учта тўп киритиши мумкин эди, бироқ фақат битта гол билан кифояланди. Лекин жавоб ўйинида ўзини тўлиқ кўрсата олади.

- Финалнинг иккинчи учрашувидан нима кутяпсиз?
- Ар Риёдда кечган баҳс "Ал Ҳилол"нинг устунлигида кечди ва буни ҳамма кўрди. Биринчи таймнинг ўзиёқ бизнинг жамоа фойдасига 3:1 ёки 4:1 бўлиши мумкин эди. Аммо футболчиларимиз қулай имкониятлардан фойдалана олишмади, қолаверса рақиб дарвозабони ҳам ўз ишини яхши бажарди. Албатта, Карлос Эдуардонинг жароҳат олиши чатоқ бўлди, бу билан "Ал Ҳилол" 30 фоиз кучини йўқотди. Аммо бизда Наваф Ал Обид, Салим Довсари, Омар Хрбин каби футболчилар бор ва ҳаммамиз жамоага ишонамиз.

- Сиз "Ал Ҳилол"да 20 йилни ўтказгансиз. Қандай хотиралар ёдда қолган?
- Эсда қоларли хотиралар ниҳоятда кўп. Мен бу жамоада ўйнашни бошлаганимда 14 ёш эдим. Фақат "Вулверхэмптон"га ижарага берилганимда бу клубда тўп тепмаганман, қолган вақт доим "Ал Ҳилол" билан бўлганман.

- Финалдан қандай натижа кутяпсиз?
- Албатта, "Ал Ҳилол"нинг ғалабасини. Менимча, биз 2:1 ҳисобида зафар қучамиз.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика