Latest news

14:18"Спортинг" Сегунда тўпурарини харид қилмоқда  0 13:50Instagram орқали мураббий излаётган Ҳиндистон Хавига рад жавобини берди  4 13:22Андреа Пирло Дубай жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди  2 12:54"Алавес" "Барселона" тарбияланувчиси трансферини эълон қилди  1 12:25"Шўртан" 7 нафар футболчиси билан шартномани бекор қилди  1 11:57"Эвертон" мухлисларини АҚШдаги эксклюзив очиқ машғулотга таклиф қилди  0 11:22Сегунда клуби 6 ойда 20 000 томошабинга мўлжалланган вақтинчалик стадион қурди  7 10:53Англия терма жамоаси аъзоси "Арсенал"га ўтмоқда  4 10:20Россиянинг олти карра чемпиони фаолиятини юртимизда давом эттириши мумкин  28 09:46"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолаши мумкин  5 09:11"Навбаҳор"нинг Аброр Исмоилов олдида қанча қарзи борлиги маълум бўлди  15 08:32"FourFourTwo" "Барселона" тарихидаги энг яхши футболчилар рейтингини тузди  16 08:13Райс мухлисларнинг норозилиги ҳақида: "Бу менга ёқмади. Мадуэке ҳали нималарга қодирлигини кўрсатади"  0 01:48Камавинга ва Себальоснинг "Реал"даги тақдири маълум бўлди  0 01:15"Атлетико" Линони 25 миллион еврога сотиб юборди  0

Сами Ал Жабер: "Жаҳон чемпионатига боришни ҳамма хоҳлайди" News

Сами Ал Жабер: "Жаҳон чемпионатига боришни ҳамма хоҳлайди"

Саудия Арабистони терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Сами Ал Жабер Осиё юлдузларидан бири ҳисобланади.

У терма жамоаси 2006 йилнинг 23 июнида Испанияга ютқазганидан сўнг фаолиятига нуқта қўйган. Эсингизда бўлса, саудияликлар ЖЧ-2006да гуруҳ босқичини муваффақиятсиз ўтказиб, энг сўнгги ўринни олишганди.

Терма жамоа таркибида 12 йилдан кўпроқ вақт давомида муваффақиятли фаолият олиб борган Сами Ал Жабер яқинда ФИФА расмий сайтига интервью бериб, бир қатор саволларга жавоб қайтарди. 

- Сиз тўртта жаҳон чемпионатида қатнашгансиз. Қандай хотиралар қолган?
- Мен 1994 йилдан буён нималар бўлганини жуда яхши эслайман. Фаолиятим давомида тўрт марта жаҳон чемпионатига борганимдан хурсандман. Бунда мусобақада ўйнаш ҳар бир футболчи учун шараф ҳисобланади, чунки жаҳон чемпионатини миллионлаб одамлар кузатади. Эсимда, биз 1994 йил АҚШга борганимизда кўпчилик танимасди. Лекин айнан футбол туфайли тезда машҳур бўлдик. Саудияда иқтидорли футболчилар кўп, аммо жаҳон чемпионатида гол урганлар кам. Мен эса мундиалда гол урган футболчилардан бириман ва бундан фахрланаман.

- Жаҳон чемпионатларида сиз учун энг эсда қоларли баҳс қайси?
- 2006 йилги жаҳон чемпионатида Тунис терма жамоасига қарши баҳс ёдимда қолган. Ўйин "Альянц Арена" стадионида ўтказилганди. Мен шу учрашувда гол урганман. Қолаверса, мазкур баҳс жаҳон чемпионатида биринчи ўйинимни ўтказганимдан бери орадан 12 йил ўтиб рўй берганди. Мен дарвозабон билан бирга бир чиқиб бориб тўп киритишга муваффақ бўлганман.

- Саудия Арабистони орада икки бор жаҳон чемпионатига чиқа олмади. Нима рўй берди?
- Бизда 2006 йилдан бошлаб авлодлар алмашинуви юз берди. Битта авлод вакиллари футболни тугатиб, ёшлар термага жамоага кириб келишди. Улар бир жамоа бўлиб кучайгунча бирмунча вақт кетди. Ҳозир терма жамоамизнинг ўртача ёши 28 атрофида. Футболчиларнинг айни кучга тўлган пайти. "Ливерпул"да ўйнаётган Муҳаммад Салаҳ араб футболчиси нималарга қодирлигини ҳаммага намойиш этмоқда. Ўйлайманки, биздан ҳам Салаҳга ўхшаган футболчилар етишиб чиқади.

- Жамоа бош мураббийи Хуан Антонио Пицци ҳақида қандай фикрдасиз?
- У яхши одам ва кучли мураббий. У Чили бош мураббийи сифатида Копа Америка ва Конфедерациялар Кубогида ажойиб натижаларни қўлга киритди. Албатта, бизда Алексис Санчес, Видал каби футболчилар йўқ. Лекин шунга қарамай, мураббий астойдил ҳаракат қилмоқда. Пицци ўзи билан аввал "Валенсия"да ишлаган жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийни олиб келди. Чунки бизда миллий чемпионат у қадар кучли эмас ва футболчиларнинг жисмоний ҳолатини зўр деб бўлмайди.

- Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида Саудия Арабистонининг имкониятлари қандай?
- Биз мусобақанинг очилиш ўйинида майдонга тушишдан хурсандмиз. Худди финал каби очилиш учрашувини ҳам миллионлаб ишқибозлар кузатиб боришади. Мен жон деб бундай ўйинда иштирок этган бўлардим. Албатта, Москвада руcларга қарши ўйнаш осон кечмайди. Стадионда уларнинг мухлислари кўпроқ бўлади. Агар биринчи учрашувда ўзимизни кўрсата олсак, қолган баҳсларда ҳам нимадир қила оламиз.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика