Latest news

02:00КЧЖ. "Челси" ишончли ғалабага эришди  1 01:42Фердинанд Фернандешнинг "Ал Ҳилол"га рад жавоби ҳақида: "Бу унинг садоқатидан далолат беради"  0 00:56"Наполи" "Манчестер Сити" футболчисига қизиқмоқда, лекин...  0 00:30Фарҳод Нишонов: "Захирадан тушган футболчиларимиз ўйинни ўзгартириб юборди, фақат ёмон томонга"  0 23:55Григорий Колосовский: "Рақиб ғалаба учун ўйнади. Биз эса ғалабани истадик"  1 22:45"Реал"да Трентнинг ҳимоядаги ўйинини устида ишлашмоқда ва уни асосий бурчак тўпи ижрочиси қилишни режалаштиришяпти  8 22:14Дибала Рим дербисида Гендузи билан жанжал ҳақида: "Бу французнинг тили узун"  2 21:45Вирц жума куни янги клуби сафида тиббий кўрикдан ўтади  0 21:20Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Мухлисларга маслаҳат ва танқидлар ҳақида (3-қисм)  24 21:00Про лига. "Жайхун" "ФарДУ" билан дуранг ўйнади, "Локомотив" сўнгги дақиқаларда ғалабага эришди  0 20:17"Реал" келаси мавсум фойдаланадиган формасини кўрсатди  11 19:51"Барселона" Луис Диас учун "Ливерпул"га қанча тўламоқчи?  6 19:25"Барселона" юлдуз ҳимоячисини сотиши мумкин  3 19:00Мареска "Челси"нинг янги трансферини анонс қилди  1 18:32Очилов, Баратов, Ўрмонжонов, Ресан, Муртозаев ва бошқалар... Суперлига 12-тур рамзий терма жамоаси  2

Самарқандлик футбол мухлисларининг ЎФФ президентига мурожаати News

Самарқандлик футбол мухлисларининг ЎФФ президентига мурожаати

Tags :  Динамо
Сайтимиз почтасига самарқандлик футбол мухлислари номидан ёзилган мурожаат келиб тушди.

Ўзбекистон Футбол
Федерацияси президенти, сенатор
Усмонов Мираброр Зуфаровичга
Самарқанднинг «Динамо» жамоаси
бир гуруҳ мухлислари номидан


                                              МУРОЖААТ


Ассалому алайкум, ҳурматли Мираброр Зуфарович!

Аввало, сўнгги йилларда ҳурматли президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов раҳнамолигида мамлакатимиз эришиб келаётган ютуқлар қаторида сиз бошчилигидаги спортимиз, хусусан миллий футболимиз ҳам қўлга киритаётган янгидан-янги ғалаба ва марраларни эгаллаётган футболчиларимизни кўриб беҳад қувонаётганлигимизни ва бундай самарали ишлар учун шахсан сизга бўлган ҳурматимиз янада ошаётганлигини айтишга рухсат бергайсиз. Зеро, бундан тўққиз йил аввал мамлакатимиз раҳбари сизга маъсулиятли вазифа – «Миллионлар ўйини» бўлмиш футболнинг юртимиздаги ривожига маъсул этиб тайинлагач, шу кунгача футболимизни қай даража юқори савияга олиб чиқа олганлигингизни, қатор улкан ғалабалар кўрсатиб турибдики, бунинг замирида қанчалик меҳнатлар ётганлигини жуда яхши тушунамиз ва бу борада сизни доимо қўллаб-қувватлаймиз. Айниқса, ҳозирда ҳукуматимиз томонидан футболга сиёсат даражасида жуда катта эътибор берилаётганлигини, президентимиз томонидан эълон қилинаётган футбол ривожи йўлидаги қатор қарорлар мисолида ҳам кўриб турибмиз. Бу албатта, айниқса етишиб чиқаётган ёш авлод футболчиларининг - болалар, ўсмирлар ва ёшлар футболидаги қатор жаҳон даражасидаги ғалабаларимизни таъминлаб, ифода этиб турибди. Ўзбекистон терма жамоаларининг ҳам қўлга киритаётган ажойиб ғалабалари бутун мамлакатимиз футбол ихлосмандлари қаторида, самарқандлик миллионлаб мухлисларнинг қувончига сабаб бўлмоқда.

Албатта, мамлакатимиз жамоаларининг халқаро майдонларда эришаётган натижалари кишини хурсанд этиб, халқнинг кайфиятини кўтараётган бир паллада, вилоятимизнинг бош жамоаси «Динамо»нинг сўнгги йиллардаги натижалари киши дилини хира қилмоқда. Айниқса, жорий йилги мавсум якунида жамоа муваффақиятсизликка учраб, Олий Лигани тарк этгач, биз каби самарқандлик минглаб футбол ишқибозлари карахт аҳволга тушишди. Хусусан, «Олмалиқ» билан кечган учрашувнинг 90+3-дақиқасида меҳмонлар томонидан киритилган гол «Динамо» мухлислари юзига туширилган тарсаки мисоли таъсир қилгани аниқ. Ушбу ўйин якунига етгач, мухлис дилида нималар кечганлигини ишқибознинг ўзи билди, холос. Мухлислар дарди эса сизга бегона эмас.

Самарқанднинг бош жамоасига вилоятимиз ҳокими Зойир Тоирович Мирзаев раҳбарлигида эътибор кучайтирилган бўлсада, афсуски жамоа мураббийлари ва аъзолари клубни Олий Лигада олиб қола билишмади. Натижада эса клуб Биринчи Лигага равона бўлиш арафасида турибди. Бундай ҳолат эса ҳеч бир самарқандлик мухлисни қониқтирмайди.

Ахир, Олий Лигада мухлис тўплаш борасида етакчи ўринларда турадиган самарқандлик ишқибозлар, ҳар қандай ҳолатда ҳам, хоҳ «Динамо» уйда ўйнасин, хоҳ сафар учрашувида бўлсин ўз жамоаларини қўллаб-қувватлашдан тўхташмади. Самарқанддек бутун дунё тан олган қадимий ва ҳамиша навқирон шаҳарнинг бош жамоаси Ўзбекистон Олий Лигасида эмас, қуйи лигасида тўп суриб юриши ҳеч қандай мантиққа тўғри келмайди. Ўзбекистон довруғини ёйишда катта ўрин тутадиган афсонавий шаҳар жамоаси Олий Лигада бўлмаслиги ачинарли ҳолатдир. Ахир, Ўзбекистоннинг «иккинчи пойтахти» мақомидаги шаҳарнинг катта футболдан баҳраманд бўлмаслиги ачинарли эмасми?

Ҳурматли Мираброр Зуфарович, самарқандлик минглаб мухлислар номидан севимли жамоамиз, 4 миллион аҳолига эга Самарқанд вилоятининг ягона ва бош жамоаси «Динамо» клубини Олий Лигада олиб қолишда амалий ёрдам беришингизни сўраймиз. Ўзбек футболида ўз ўрнига эга бўлган Самарқанд футболининг бош жамоаси бу йил 55 йиллигини нишонлади. Аммо вилоят футболининг бугунги куни жуда ғамгин ҳолатда Вилоятимиз бош жамоасининг лигадан тушиб кетиши, бугунги кунда жадал ривожланишда бўлган болалар, ўсмирлар ва ёшлар футболининг ҳам тараққий этишига жиддий тўсқинлик қилиши мумкин. Умуман, мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги етакчи вилоятлардан бири саналмиш Самарқанднинг бир йил катта футболдан четда қолиши вилоят футболининг ортга қадам қўйишига баробардир. Шундай экан, бугунги кунда Самарқанд футболи сизнинг ёрдамингизга ва эътиборингизга ҳар қачонгиданда ҳам муҳтож. Шу боис сиздан илтимос қилиб сўраб қолардикки, Самарқандга ташриф буюриб, вилоят футболи билан танишсангиз ва керакли чора-тадбирларни белгиласангиз сиздан миннатдор бўлардик.

Муҳтарам президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов ўзлари туғилиб ўсган Самарқанддда ҳар сафар бўлганларида, юртимиз эришаётган ютуқлар, тараққиёти йўлида вилоятимизнинг ҳиссаси улкан эканлигини таъкидлайдилар. Билъакс, биз ҳам Самарқанд футболи мамлакатимиз футболида юқори ўринларда бўлишини истаймиз ва бу йўлда сиздан амалий ёрдам кутиб қоламиз.

Сизга чексиз ҳурмат ва эҳтиром билан, самарқандлик футбол мухлислари.

(Мухлислар исм-шарифи ва имзоси илова қилинган)

Rating: -51   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика