Latest news

09:31Отабек Жўрақўзиев: “Мухлисларимизни Суперлига ва ОЧЛ учрашувларида хурсанд қиламиз”  1 09:05МЮ Ўринбоевнинг жамоадошига қизиқиш билдирмоқда  1 08:39“Навбаҳор“ “Нефтчи“ футболчиси билан 2 ярим йиллик шартнома тузди  2 08:13Салоҳ барча даврларнинг энг яхши африкалик футболчи ким деган саволга жавоб берди  12 07:47“Навбаҳор“ Одиловнинг ўрнига бразилиялик футболчини олиб келмоқда  6 07:20Суперлигада иккинчи давра бошланишига 10 кун қолганида навбатдаги истеъфо рўй берди  7 00:45МЮ яна Шешко вариантига қайтди. Бунинг учун клуб ўйинчи сотиши керак  2 00:19"Сўғдиёна" ўртоқлик ўйинида "Абдиш Ата" клуби билан дуранг ўйнади  3 23:59Винисиус янги шартнома бўйича "Реал"да Мбаппедан кўпроқ маош олишни истамоқда  7 23:35"Реал" Конатенинг трансфери бўйича "Ливерпуль" билан алоқага чиқди  13 22:45"Барса" Рэшфордни тўлиқ сотиб олиши учун қанча тўлаши кераклиги маълум. Футболчи маоши бироз камайишига рози бўлган  3 22:25"Нефтчи" ўртоқлик ўйинида Қирғистоннинг "Нефтчи" клубини ўта йирик ҳисобда ютди  13 22:01Мбемо "МЮ"да тиббий кўрикдан ўтди ва шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  3 21:35Расман: Тома Табатадзе "Бухоро" клубига ўтди!  17 21:07"Динамо" Беларусда ўтказилган назорат ўйинида маҳаллий жамоага ютқазди  1

Самарқанд дербисида "Динамо" ғолиб бўлди News

Самарқанд дербисида "Динамо" ғолиб бўлди

Янги мавсумга тайёргарлик ишларини Самарқандда ўтказаётган «Динамо» жамоаси дастлабки назорат учрашувини Самарқанднинг яна бир клуби «Шердор»га қарши ўтказди.

Чархин қўрғонидаги «Динамо» футбол мактабига тегишли майдонда ўтган назорат баҳсида «Динамо» жамоаси йирик 3:0 ҳисобида ғалабага эришди. Шу куни «Динамо» сафида мураббийлар бир қатор футболчиларни синовдан ўтказишди.

Ўйинни ҳужумкор бошлаган  «Динамо» 12-дақиқада ҳисобни очди. Илҳом Юнусов томонидан етказиб берилган чиройли «пас»ни Амиржон Сафаров кучли зарбаси билан голга айлантирди, 1:0.

25-дақиқада эса Жасур Азимов бошлаган ҳужумдан кейин Жасур Қурбонов жарима майдонида рақиб дарвозабони яккама-якка ҳолатга чиқиб бораётганида «Шердор» ҳимоячиси Саддам Бойматов томонидан тўхтатиб қолинди. Белгиланган 11 метрлик жарима тўпини Комил Шарофутдинов бехато амалга оширди, 2:0.

35-дақиқада эса бурчакдан етказиб берилган тўпни Жасур Қурбонов бош билан «Шердор» дарвозасига киритиб, ҳисобни 3:0 га етказди.

Иккинчи бўлимда ҳам жамоалар анча ҳужумкор ўйин намойиш этишди. 55-дақиқада Ҳакимхон Аъламхонов жарима майдонида «Шердор» ҳужумчиси Муҳаммад Ражабовга нисбатан ўйин қоидасини бузгани учун пенальти белгиланди. Зарбани жабрланувчининг ўзи берган бўлсада, «Динамо» посбони Рустам Тоштурдиев ажойиб «сейви» эвазига 11 метрлик зарбани қайтариб қолди.

Шунингдек, «Шердор» сафидаги Ислом Шарипов, Абдулло Набиевларда ҳам ҳисобни қисқартириш учун имкониятлар бўлганди, аммо ўйиндаги ҳисоб ўзгармади.

Қайд этиш жоиз, ўз олдига 2018 йилда Про-Лигада иштирок этишни мақсад қилган «Шердор» клуби ўтган ҳафтада Самарқандда Жиззахнинг «Сўғдиёна» клубига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушиб, 2:2 ҳисобини қайд этганди.

«Динамо»нинг Самарқанддаги ўқув-машғулот йиғини давом этмоқда.


17 январь (чоршанба)

Самарқанд. «Динамо» ФМ стадиони.

«ДИНАМО» - «ШЕРДОР» - 3:0 (3:0)

Бош ҳакам: 
Шерзод Қамаров (Самарқанд)

Голлар: Амиржон Сафаров 12, Комил Шарофутдинов 25, Жасур Қурбонов 36.

«Динамо»: Рустам Тоштурдиев, Бунёд Исроилов, Ҳакимхон Аъламхонов, Миркомил Локаев, Темур Файзуллаев, Акмал Бозоров, Илҳом Юнусов, Жасур Азимов, Комил Шарофутдинов, Жасур Қурбонов, Амиржон Сафаров.

Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушганлар: 
Шамсиддин Саъдуллаев, Жасур Ашуров, Шаҳзод Саидов, Асад Толипов, Меҳрож Худойбердиев, Орзумурод Аҳмедов, Дамир Темуров, Асомиддин Маматов, Рамиш Бобомирзаев.

«Шердор»: Шуҳрат Мухторов, Саддам Бойматов, Шербек Шукуров, Акбар Сиддиқов, Отабек Хамроқулов, Фарҳод Сафаров, Миржалол Локаев, Фарзин Мухторов, Нурбек Олмосов, Ислом Шарипов, Муҳаммад Ражабов.

Амалга оширилмаган пенальти: Муҳаммад Ражабов («Шердор»), 55.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика