Latest news

07:30Алонсо йирик мағлубиятдан сўнг нималар деди?  0 07:15Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ - "Реал Мадрид" 4:0  2 02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  217 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  7 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  2 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  12 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  13 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  3 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  22 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  19

«Самара Арена» ҳақида нималарни билишимиз керак? News

«Самара Арена» ҳақида нималарни билишимиз керак?

Бугун, анъанамизга мувофиқ, Жаҳон Чемпионати-2018 ўйинлари ўтказиладиган стадионлардан яна бири «Самара Арена» ҳақида маълумот берамиз.

•    «Самара Арена»да ЖЧ-2018нинг 6та ўйини бўлиб ўтади
•    Чемпионатдан сўнг, арена «Крилья Советов»нинг уй ўйинларини ўтказадиган стадионига айланади


Ўйинлар
«Самара Арена»да чемпионатнинг 6та баҳси, шунингдек, 1/8 финал учрашуви ва чорак финал бўлиб ўтади. Бу ерда Коста-Рика ва Сербия терма жамоалари илк ўйинни бошлаб беради. Мезбон жамоа эса Уругвай термаси билан гуруҳ босқичи ўйинларига якун ясайди.

Имкониятлари
Жаҳон Чемпионати вақтида «Самара Арена»га 45 000 томошабин ташриф буюриши мумкин.

Жойлашган ўрни
ЖЧ-2018 учун янги қурилган стадион Радиоцентр туманининг энг юқори нуқтасида жойлашган.


Биласизми?

“Самара Арена”нинг ўзига хос жиҳати шундаки, у космик мотивлар асосида барпо этилган. Стадион кўринишидан “учар ликопча” ёки бошқа қандайдир фазовий жисмни эслатади.

Дастлабки ўйинлар
Янги бапро этилган аренадаги илк учрашувлар апрель-май ойида бўлиб ўтди. Жумладан, 28 апрелда маҳаллий «Крилья Советов» клуби Воронежнинг “Факел” жамоаси устидан ғалаба қозонди. 6 май куни 40 000 томошабин иштирокидаги иккинчи ўйинда самараликлар “Кубань” жамоасини мағлуб этди. Учинчи синов баҳси эса “Лада-Тольятти” ва “Носта” клублари ўртасида ўтказилди.      

Мерос
Стадион, мундиалдан сўнг, «Крилья Советов» клубининг уй машғулотлар ўтказадиган аренаси бўлиб хизмат қилади.


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика