Latest news

18:59Футзал. Ўзбекистон Россияга қарши ўйинда даҳшатли камбэк қайд этиб, ғалабага эришди  0 18:47Азиз Амонов — "Динамо" футболчиси  2 18:25"Арсенал" мухлислари учун хушхабар  0 17:39"Насаф": Шароф Муҳитдинов билан шартнома узайтирилди  1 16:46Филипе Луис Европа клубини бошқармоқчи  5 16:06"Ливерпул" Бразилиянинг ёш иқтидорларидан бирини нишонга олди  1 14:5241 ёшли Тьяго Силва эркин агентга айланди  1 13:58Рауф Инилеев: "Мундиал арафасида ҳеч ким жароҳат олмаслиги муҳим, чунки захирамизда бошқа Шомуродов, Юсупов ва Ҳусанов йўқ"  10 13:55Пауло Дибала энди "Рома"га керак эмас  3 13:22“Рома” Мадрид клуби ўйинчисини қишда ўзига жалб қилмоқчи  0 13:02TVCOM'да бугунги тақвим: OCTAGON 83 жанглари ва бошқалар  0 12:43Норчаев Германияда операция қилинди. У қачон сафга қайтади?  3 12:11МЮ ва "Ньюкасл" португалиялик ярим ҳимоячи учун кураш олиб боради  3 11:38"Ман Сити" хавбеки Эчеверри бошқа клубларга ҳам қизиқ. "Байер"даги ижара ўйин амалиёти етишмаслиги сабабли бекор қилиниши мумкин  0 11:26"Ғазалкент" футбол клуби қайтди   6

Самандар Шодмонов: "Тур рамзий терма жамоасига киришимни ҳаёлимга ҳам келтирмагандим" News

Самандар Шодмонов: "Тур рамзий терма жамоасига киришимни ҳаёлимга ҳам келтирмагандим"

Жорий мавсумни Қизилқумда бошлаган Самандар Шодмонов янги жамоасида ҳам етакчи ўйинчилардан бирига айланди.
5-турда собиқ жамоаси "Машъал"га қарши кечган учрашувда Шодмонов шу куни бошқа футболчиларга нисбатан фаол ҳаракат қилди. шу боис уни "СА" ижодкорлари турнинг рамзий терма жамоасига киритди.
 
- Телефонимдан championat.uz адреси бўйича кираман. Бошқа сайтларга нисбатан бу сайтни жуда ҳурмат қиламан. Чунки хабарлар тезкорлик билан бериб борилади. Айниқса бошқа учрашув натижалари билан оперативлик билан танишиб бориш имкониятига эга бўлмоқдамиз. Ҳар бир ўйиндан янги расмларни бериб борилиши ҳам мен каби бошқа футболчиларни ҳам қизиқтиради ва уларни сайтга киришига туртки беради.

- Матбуотда нима бўлаётгани билан доимо қизиқиб бораман. Бунинг учун интернет сайтларига киришдан ташқари ҳар ҳафта футболга оид газеталарни ҳам сотиб олиб мутолаа қиламан. Олдинги тур рамзий терма жамоаларини ҳам кўрганман.

- Очиғини айтсам, 5-тур рамзий терма жамоасидан ўрин олишимни кутмагандим. Чунки жамоам бу турда ўз майдонида ғалаба қозона олмади. Қолаверса ўзим ҳам қулай вазиятлардан унумли фойдалана билмадим. Шу боис шахсан ўзим шу куни намойиш этган ўйинимдан кўнглим тўлмади. Лекин championat.asia сайтининг ижодкорларига шунчалик эътибор қаратгани учун миннатдорчилик билдириб қоламан. Насиб қилса келаси турларда бундан-да мазмунли ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламан", - дейди Самандар Шодмонов.


Исломбек Рустамбеков.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика