Latest news

07:35Суперлига. Бугун учта учрашув бўлиб ўтади  4 02:55ЛаЛига. "Барселона" "Осасуна"дан реванш олди  22 02:14Серхио Агуэро "Манчестер Сити" ҳақида: "Шу кунлар келиши керак эди"  8 01:53БАА. 2та пенальтидан гол урилмаган ўйинда "Ал Батеҳ" ғалабага эришди, Ғаниевдан ассист  11 00:55Эмилиано Мартинес термадаги фаолиятини қачон якунлашини айтди  1 00:37Антони: "Болалигимда баъзида мактабга оч кетардим"  2 23:55Суперлига. "Хоразм" - "Бухоро" ўйинида 5 та гол урилди, Қўқонда эса нурсиз дуранг  1 23:50Давид де Хеа бир йил футболсиз қолгани ҳақида: "Ҳаётимдаги энг яхши йил бўлди"  0 22:51Баҳром Ҳайдаров: "3 очко бизга сув ва ҳаво каби зарур эди"  6 22:43Анвар Бердиев: "Насаф" ва "Навбаҳор"? Чемпионатда барибир ҳамма билан ўйнаймиз"  6 22:15Ислам Махачев футбол тарихидаги энг зўр 3 футболчи номини айтди  7 21:46АПЛ клубларга қўшимча қулайлик яратди  0 21:25Нурсиз ўйинда "Қўқон-1912" "Шўртан" билан дуранг ўйнади  30 20:27Ҳаким Фузайлов 1:4 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг: "Қўрқинчили ҳолат юз бергани йўқ"  3 20:22Улуғбек Бакаев: "Ўйин вақтини чўздик деб ўйламайман"  17

Самандар Шодмонов: «Қаршидан ҳеч бўлмаса дуранг билан қайтишимиз мумкин эди» News

Самандар Шодмонов: «Қаршидан ҳеч бўлмаса дуранг билан қайтишимиз мумкин эди»

Олий лига саккизинчи турининг «Насаф» — «Қизилқум» учрашуви (2:0) якунлангач, навоийликлар ярим ҳимоячиси Самандар Шодмонов ўз фикрларини билдирди.
— Қаршида жамоамиз ёмон ўйин намойиш этмади, — дейди Самандар Шодмонов. — Гарчи, «Насаф» футболчилари тезкор гол киритиб, жамоамизни қийин аҳволда қолдирган бўлса-да, учрашувнинг иккинчи бўлимида ўйинда етарли ташаббусга эга бўлдик. Афсуски, яратилган голли вазиятлардан самарали фойдалана билмадик. Агар майдонда совуққонроқ ҳаракат қилганимизда Қаршидан ҳеч бўлмаса дуранг билан ҳам қайтишимиз мумкин эди.

Ўйлайманки, бу ўйин мен ва жамоадошларим учун келгусида жиддий сабоқ бўлади. Машғулотларда астойдил тер тўкяпмиз. Аммо қулай имкониятларни голга айлантиришда оқсаётганлигимиз бор гап. Хато-камчиликларни бартараф этсак, кейинги баҳсларда албатта мухлисларни қувонтирамиз.

«Қизилқум» ПФК матбуот хизмати.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика