Latest news

14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  1 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  0 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  1 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  4 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  5 12:00Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"  16 11:40Бугун Осиё Кубогига саралаш ўйинлари бўлиб ўтади  0 11:20Қосимовнинг жарима зарбалари, Аҳмедовнинг суперголи ва "Бунёдкор"даги 5:1. Ўзбекистон ва Қатар терма жамоаларининг ўзаро ўйинлар тарихи  5 10:57“Бавария“ ПСЖ юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 10:52“Ал Ҳилол“ Виктор Гёкереш бўйича таклиф юборди  3 10:28“Ал Насср“нинг асосий трансфер мақсади маълум  0 09:35Суперкомпьютер 2025 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолибини башорат қилди  17 09:04“Тоттенхем“ янги бош мураббийи билан маош ва шартнома шартлари борасида келишиб олди — Романо  1 08:32“Барселона“ футболчиси “Атлетико“ билан шартнома имзолади  0

Самандар Шодмонов: "Эртанги ўйинда хато қилмаган холда "Турон"ни мағлуб этмоқчимиз News

Самандар Шодмонов: "Эртанги ўйинда хато қилмаган холда "Турон"ни мағлуб этмоқчимиз

Хабарингиз бор, эртага ПРО-Лига 3-тури доирасида Ғузорнинг "Шўртан" клуби ўз майдонида Яйпаннинг "Турон" жамоасини қабул қилади.

Мазкур қизиқарли тўқнашув олдидан мезбонлар сардори, тажрибали футболчи Самандар Шодмоновнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Самандар, жорий мавсумда "Шўртан" олдига қандай вазифалар қўйилган?

-Жамоамиз олдига ПРО-Лигада чемпионликни қўлга киритган холда яна Суперлигага қайтиш вазифаси қўйилган. Навбатдаги учрашувларда ғалаба қозониб, ушбу вазифани уддалашни мақсад қилганмиз.

- Футболчилик фаолиятингизни якунлаганингиздан сўнг, мураббий бўлишни мақсад қилганмисиз?

- Очиғи ҳали кўплаб учрашувларда майдонга тушиб, "Шўртан" ғалабаларига ўз ҳиссамни қўшмоқчиман. Насиб бўлса куни келиб футбол мураббийи бўлишни мақсад қилганман.

- Фаолиятингиз давомида турли Қашқадарё клубларида ўйнагансиз. Сизнингча эсда қолган "дерби" қайси ўйин бўлган?

- Ҳа тўғри, бугунга қадар Қашқадарёнинг 3 та клубида ўйнаганман. Биласизми, бу ўйинларнинг ҳаммаси ҳам қизиқарли бўлган, ҳеч бирини алоҳида ажратиб кўрсата олмайман. Барча беллашувлар зўр бўлган.

- Бу йилги мавсумдан "Шўртан"да янги бош мураббий - Асрор Алиқулов иш бошлади...

- Ҳа, клубимиз раҳбарияти Асрор Алиқуловнинг имкониятларига ишонгани холда жамоа бошқарувини топширди. Айни вақтда жамоамиз бош мураббийимизнинг кўрсатмалари асосида ишламоқда. Биз футболчилар ҳам Асрор Алиқуловни "Шўртан"ни Суперлигага олиб чиқишига ишонамиз.

- Эртага ПРО-Лиганинг 3-тури доирасида Яйпаннинг "Турон" жамоасига қарши майдонга чиқади. Бу ўйинга тайёргарлик жараёни қандай кетмоқда?

- Ҳар бир учрашувда рақиб ким бўлишидан қатъий назар фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз. "Турон"га қарши ўйинга ҳам мураббийларимиз кўрсатмалари асосида жиддий тайёргарлик олиб бормоқдамиз. Бу турда хато қилмаган холда ғалабага эришиб, жамоамиз мухлисларини хурсанд қилмоқчимиз. Шу ўринда карантин вақтида масофадан туриб бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга миннатдорчилик билдирмрқчиман. Барчангизга соғлиқ ва тинчлик-тотувлик тилайман!

Тимур Ибрагимов ёзиб олди.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика