Latest news

18:33Легионер мураббий ва ҳужумчи, "Динамо" посбони, чиройли гол урган ҳимоячи — Суперлигада 19-турнинг энг яхшилари   0 18:19Суперлига 19-тур рамзий терма жамоаси  0 18:15Про лига. "Арал" Нукусда "Олимпик-MobiUz" билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  0 18:05Саудия Арабистони Суперкубоги ярим финали: "Ал Насср" "Ал Иттиҳод" билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  10 17:58Каррагернинг фикрича, АПЛ янги мавсумида "Ливерпуль" чемпион бўлади. Невилл талқинида эса "Арсенал"...  1 17:22"Футбол олами". "Нефтчи" Наманганда ғолиб, Абрамов Қосимовдан устун келди, "Андижон"да яна мағлубият  0 16:29"Барселона" янги мавсум учун учинчи либосини тақдим этди  1 15:41"Интер" Онанани ортга қайтармоқчи  1 15:12Рэшфорд: "Барселона" ушбу мавсум треблни расмийлаштириши мумкин"  5 14:43"Челси" ҳужумчиси фаолиятини "Астон Вилла"да давом эттириши мумкин  0 14:14"Ливерпуль" ҳимоячиси жамоани тарк этиши мумкин  2 13:42"Манчестер Юнайтед" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 13:13Натижа ортидаги оғриқлар. ЎФА 2009 йиллар борасида қарор қабул қиладиган вақт келмадими?  11 12:57"Интер" ўз футболчисини "Челси"га қўйиб юбормади  0 12:25Рабьо ва Роу кийиниш хонасидаги жанжал туфайли "Марсель" машғулотларидан четлаштирилди  1

Самандар Шодмонов: “Динамо”га Ҳайдаровнинг таклифига биноан келдим” News

Самандар Шодмонов: “Динамо”га Ҳайдаровнинг таклифига биноан келдим”

Қашқадарёлик футболчи ўзининг чаққон ҳаракатлари билан кўпчиликни эътиборига тушган десак муболаға бўлмайди.

Очиғини айтганда, Шодмоновнинг ўтган йили ишлари унчалик ҳам юришмади. Боиси биринчи даврада “Олмалиқ”да у аввалгидек ўйнаб кета олмади ва мавсумнинг иккинчи қисмида эса “Насаф”га келиб, асосан захира футболчисига айланиб қолди.

Шу боисдан ҳам Самандар клубини ўзгартиришга қарор қилди. Маҳоратли футболчи айни пайтда Самарқанднинг “Динамо” клуби йиғинида иштирок этмоқда.

- Самандар, гарчи “Насаф” билан ўтган йили бронза медалини қўлга киритган бўлсангизда, жамоани тарк этишга қарор қилдингиз. Бу кўпинча захирада ўтириб қолганингиз билан боғлиқми?
- Ҳа, шундай деса ҳам бўлади. Тўғрисини айтганда, ўтган йили етарлича ўйин амалиётига эга бўлмадим. Асосан захира ўйинчиси сифатида гавдаландим. Айни ўйнайдиган ёшда бўла туриб, захирада вақтим келишини кутиб ўтиришдан маъно йўқ деб ҳисобладим. Қолаверса “Насаф” билан амалдаги шартнома ўз кучини йўқотганди. Бундан келиб чиқадики, айни пайтда эркин агентман.

- “Олмалиқ”да ҳам ўз ўйинингизни топиб кета олмаганингизга нима сабаб бўлганди?
- Ўзимга ҳам бу борада кўп савол бериб кўрдим. Нимадир етишмади... Айбни мураббий ёки бошқалардан қидириш нотўғри, бу борада аввало муаммо ечимини ўзимдан қидиришим керак.

- Айни пайтда эса “Динамо” ўқув-йиғин машғулотларида иштирок этмоқдасиз. Сизни бу ерга ким таклиф этди?
- Бош мураббий Равшан Ҳайдаровнинг чорлови билан келганман.

- Жорий мавсумни ушбу жамоада бошлашингиз аниқ бўлдими?
- Йўқ, ҳозирча клуб ҳеч қайси футболчи билан битим имзоламади. Бунга ҳали озгина вақт бор.

- “Машъал” бу йил собиқ футболчиларини ортга қайтармоқда. Сизга ҳам клуб раҳбарияти томонидан Муборак жамоасига яна қайтиш таклифи бўлдими?
- Йўқ. Лекин олдимда “Динамо”да бошқа яна 2-3 та вариантлар бор эди. Самарқандга келишим уйимга яқин ва бу ерда тажрибали мураббий фаолият олиб бораётгани туртки берди.

- Янги жамоага киришиб кетишингиз қандай бўлмоқда?
- Бу борада муаммо бўлгани йўқ. "Динамо"даги футболчилар билан олдиндан танишмиз. Шу боис бемалол айта оламанки, мослашиб бўлдим.

- Равшан Ҳайдаров ва унинг ўтказаётган машғулотлари хусусида нима дейсиз?

- Равшан Акмалович тажрибали мураббий. Ўз вақтида миллий терма жамоа ва "Пахтакор"да ишлаган. Бу ҳам мураббийнинг қандай савиядалигини кўрсатиб турибди. Машғулотларга келадиган бўлсак, ҳозир қишки йиғинлар асосан югуриш билан ўтади. Демоқчиманки, жисмоний тайёргарликка кўпроқ эътибор қаратилади. Лекин тўп билан ҳам ишлаяпмиз. Хуллас ҳозирча ҳаммаси яхши.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика