Latest news

21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  6 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  16 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  10 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  6 19:09"Лион"нинг Лига 1даги тақдири ҳал бўлди  2 18:31Фабрицио Романо Элдор Шомуродов трансфери бўйича маълумот берди  8 17:45КЖЧда энг кўп мухлис қайси жамоа ўйинига тушмоқда?  5 17:35Дублга эришган легионер, "Навбаҳор"ни мағлуб этган мураббий, гол ўтказмаган посбон ва 25 ёшли ҳимоячи — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари  2 17:29Мирко Еличич - "Локомотив" бош мураббийи  4 17:12Рустам Ашурматов "Истиқлол" футболчисига айланди  1 17:08Расман: Бобир Абдихолиқов "Пахтакор" футболчиси  10 16:58Мали, Фламарион, Качорри, Ратиньо, Дориев ... Суперлига 15-тур рамзий терма жамоаси  1 16:20"Андижон"га янги дарвозабон ва мураббий келмоқда  10 16:069 нафар ҳакам ўйин натижаларига таъсир кўрсатишда гумонланмоқда  6

Салоҳнинг ҳар бир голи учун мисрлик абонентларга совға берилмоқда News

Салоҳнинг ҳар бир голи учун мисрлик абонентларга совға берилмоқда

"Ливерпуль" юлдузи Муҳаммад Салоҳ "Vodafonе" компаниясининг Мисрдаги бўлими юзига айланди.

Шартнома декабрь ойида имзоланган - бунинг учун Салоҳнинг Мисрга учиши, "Ливерпуль"нинг машғулотларини қолдириши шарт эмасди. Компания вакилларининг ўзлари Лондонга боришди.

Март ойида футболчи қизи билан промороликда суратга тушганди. Унинг иштирокида март ойида "Vodafonе" компаниясининг рекламаси "YouTube"да 6,3 млн одам томонидан кўрилди.

Бу ҳафтадан бошлаб, Салоҳнинг ҳар бир голи учун мисрлик абонентлар 11 дақиқа вақтни совға сифатида олишмоқда. Бунинг учун "Mo Salah World" тарифига уланиш керак. Март ойи ўрталарига келиб, унинг голлари сони 36тага етди.

Салоҳнинг гонорари ҳақидаги маълумотлар берилмаган, бироқ у пулларни фақатгина "Vodafonе" дан олмайди. Бу мавсумда футболчи "Uber" билан ҳам шартнома имзолади. Учинчи мавсумдирки "Pepsi"нинг қиёфаси бўлиб турибди.

Миср "Vodafonе"си учун Салоҳ - идеал қаҳрамон. Айни дамда у Мисрнинг энг асосий инсони. "Ливерпуль" ўйинлари вақтида Қоҳирада ҳаракатлар тўхтайди, 11-рақамли либослар кўчаларда кўпаяди. Салоҳни мамлакатда шундай қадрлашади.

- декабрь ойида Миср фунти қулаш ёқасида эди. Айирбошлаш курсини барқарорлаштириш учун ҳукуматга пул керак эди. Салоҳ ўшанда мамлакатга 210 минг Британия фунтини ўтказиб берди.

- Салоҳ 12 млн Миср фунт (555 минг евро) миқдордаги суммани Басьюн шаҳридаги шифохонага керакли шарт-шароитларни яратиб бериш учун сарфлади. Унинг ёрдамида реанимацион, туғиш хоналари ва тез ёрдам бўлими тўлиқ қайтадан таъмирланди.

- Салоҳ ўзи туғилиб ўсган Нагриг шаҳрида мактаб қурдириб берди.

- ЖЧ-2018га чиқилганидан кейин мисрлик бизнесмен Маҳмуд Аббос Салоҳга вилла таклиф қилди, бироқ футболчи ўша суммани Нагригни ривожлантириш учун ишлатиш кераклигини айтди.

Rating: +87   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика